Ўзбекистон жаҳондаги энг йирик картошка импортёрлари бешталигига кириши мумкин
2021 йил охирига келиб, Ўзбекистон жаҳондаги энг йирик картошка импортёрлари бешталигидан жой олиши мумкин. Ўтган 11 ой натижаларига кўра, ушбу мамлакат картошка импорти бўйича ўз рекордини янгилаб, 456 минг тонна картошка импорт қилди. Ваҳоланки, 2020 йил давомида картошка импорти 421 минг тоннани ташкил этган. Шундай қилиб, бор-йўғи уч йил ичида мамлакатга картошка импорти икки баравар ортди.
Катта эҳтимол билан, 2021 йил охирида Ўзбекистонга картошканинг умумий импорти биринчи марта 500 минг тоннадан ошиши мумкин. Шундай экан, Ўзбекистон энг йирик картошка импорт қилувчи давлатлар рейтингида Бельгия, Голландия, Германия ва Италиядан кейин бешинчи ўринни эгаллаши мумкин.
Айтганча, дастлабки уч етакчи мамлакат картошканинг аксарият қисмини қайта ишлаш эҳтиёжлари учун импорт қилади ва тайёр маҳсулот – музлатилган картошка фриси ҳамда бошқа картошка маҳсулотларини экспорт қилади. Ўзбекистон эса картошкани аксарият қисмини қайта ишлаш учун эмас, балки тўғридан тўғри истеъмоли учун импорт қилади. Шунга кўра, соф импорт ҳажми бўйича Ўзбекистон ҳатто картошканинг эртаги навини экспорт қилувчи Италияни ортда қолдириб, жаҳонда биринчи ўринни эгаллаши эҳтимоли баланд.
Айни пайтда Ўзбекистонда картошканинг улгуржи нархи бир килограмм учун 5000 сўмга яқин даражада барқарорлашди.