Гидропониканинг неча хил тури мавжуд?
Илдиз озиқланадиган муҳитни физик-кимёвий хусусиятлари, озиқланиш тизими, технологик жиҳозларини конструктив ҳал этилишига кўра гидропоника қуйидаги 5 асосий турга ажратилади:
* сувли экин - илдиз озиқланадиган муҳит озиқ тузларининг сувдаги эритмаси ҳисобланади;
* агрегатопоника - илдиз озиқланадиган муҳит қаттиқ материалли (агрегатли) субстрат бўлиб, вақти-вақти билан минерал ўғитларнинг эритмаси бериб турилади;
* хемоэкин (хемокультура) илдиз озиқланадиган муҳит озиқали эритма билан хўлланиб туриладиган, ғовак органик материалдир;
* ионитопоника - илдиз озиқланадиган муҳит катта заррачалардан иборат бўлиб, икки мумли: катионит ва анионитли аралашма кўринишида, уларнинг ионлари қисман минерал тузларнинг ионлари билан алмаштирилган;
* аэропоника - ҳаво илдиз озиқланадиган муҳит ҳисобланади. Бу ўсимликларнинг илдиз тизими махсус сукчакларнинг қоронғи ҳаво бўшлиғига жойлаштирилиб, озиқа эритмалар илдизга форсункалар ёрдамида вақти-вақти билан пуркалади ёки илдизлари трубага жойлаштирилиб, вақти-вақти билан шу труба орқали озуқа эритма оқизилади.