Энди боғдорчилик ва узумчилик хўжаликларини ривожлантириш билан янги корхона шуғулланади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида «Агросервис оператор» давлат унитар корхонасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарор қабул қилинди.
Қарор билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида «Агросервис оператор» давлат унитар корхонасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.
«Агросервис оператор» ДУК зиммасига боғдорчилик ва узумчилик қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, тайёрлаш ва сақлаш инфратузилмасини барқарор ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, соҳадаги илмий ютуқлар, илғор илмий ишланмалар ва интенсив агротехнологияларни кенг жорий этишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш, рақобатбардош қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, тайёрлаш ва сақлаш, шунингдек, мамлакат экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида хорижий инвестицияларни жалб этишга кўмаклашиш, фойдаланилмаётган очиқ ер майдонлари, захирада турган ҳосилдорлиги паст бўлган пахта ва ғалладан қисқарган майдонлар, яроқсиз ҳамда иқтисодий жиҳатдан самарасиз деб топилган боғ ва токзорлар жойлашган ер майдонлари ажратилишини таъминлаш каби вазифалар топширилди.
Боғбон ҳамда фермерларни ўқитиш дастурининг жорий этилишини нафақат давлат ташкилотлари, балки хусусий секторлар фаолиятида ҳам кузатишимиз мумкин. Бунга “Ifoda” компанияси томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирларни мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Яъни компаниянинг етакчи мутахассис ҳамда агрономлари узумчилик ва боғдорчилик бўйича қатор агротехник тадбирларни ўтказиш борасида жойларда кўргазмали семинар, тренингларни мунтазам ўтказиб боришмоқда.