July 11, 2021
Азот билан ишлов берилган инновацион музқаймоқ
Украинада ўзига хос шаклга эга инновацион музқаймоқ ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. У кокос сути ёки оддий сут ва цитрус мевалари, карамель, шоколад, кофе, қулупнай каби маҳсулотлардан тайёрланади.
Унда бу музқаймоқнинг қандай ўзига хос хусусияти бор, дерсиз. Шунчаки у инновацион технологияларни жалб этган ҳолда азот ёрдамида музлатиш орқали ҳосил қилинади.
– Маҳсулотларни бир неча сония ичида 196 даража Цельсий ҳароратида музлатиш, барча фойдали моддалар ва витаминларни молекуляр даражада сақлаш имконини беради, – дейилади Space ICE баёнотида.
Эндиликда истеъмолчилар музқаймоқни Украинанинг Киев, Львов, Одесса, Харков ва бошқа йирик шаҳарларидаги 40 дан ортиқ савдо дўконларидан сотиб олишлари мумкин.