Испанияда хурмо ва лимон дарахтларини томчилатиб суғоришнинг инновацион усули ишлаб чиқилди
Олимларнинг хулосасига кўра, лимон учун ҳам, ёш хурмо дарахтлари учун ҳам маҳсулдорлик ва сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш учун битта томчилатиш линияси етарли. Чўлланишни тадқиқ қилиш институти (CIDE)нинг тадқиқот гуруҳи, Испания миллий тадқиқот кенгаши (CSIC), Валенсия университети ва Валенсия ҳукумати қўшма маркази ҳамда Сегура тупроқшунослик ва амалий биология маркази (CEBAS-CSIC)ҳамкорликда олиб борган тадқиқотлари натижасида шу хулосага келинди.
– Агар лимон дарахтлари лой тупроқда ўсса, маҳсулдорликни ва сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш учун томчилатгич-ушлагичнинг битта линияси етарлидир. Худди шунингдек, ёш хурмо дарахтлари учун томчилатгичларни томчилатгич-ушлагичнинг бир линиясига жойлаштириш сувнинг маҳсулдорлигини оптималлаштиради, – дейди CIDE тадқиқотчиси ва ишланма муаллифларидан бири Диего Интриглиоло.
Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак, иш жараёнида томчилатгичларни ушлаб турувчи шлангларни жойлаштиришнинг мақбул усули аниқланади, дарахтларга сув етказиш учун бир ёки бир нечта томчилатгич-ушлагич жойлаштирилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, мевали боғ ҳамда экин далаларига томчилатиб суғориш тизимини қўллашга қарор қилганлар учун “Ifoda” компанияси ўзининг “Ifoda Drip” томчилатиб суғориш тизимини ўрнатиб беришга тайёр.