Ерга кимёвий препаратлар ишлатиш тақиқланса, нима бўлади? Шри-Ланка тажрибаси мисолида
Шри-Ланканинг шимолий ҳудудлари ўсимлик зараркунандалари ҳамда бегона ўтлар ҳужумидан азият чекмоқда. Маҳаллий фермерлар бунга ҳукуматнинг пестицидлардан фойдаланишни тақиқлаш ҳақидаги қонунлари сабаб бўлди, деб ҳисобламоқдалар.
Ҳозирги кунга қадар препаратлар қўлланилмагани туфайли гуруч ва бошқа донли экинларнинг деярли ярми ва сабзавотлар нобуд бўлган. Ўн минглаб гектар ердан ҳосил олиш имкони йўққа чиққан. Aгар муаммо яқин келажакда ҳал этилмаса, мамлакат шимолидаги ҳосил умуман қолмайди.
Энг кўп, камида 50 фоиз зарарни гуруч поясини қирқиб кетувчи ҳашаротлар келтириб чиқарди. Бу ҳашаротлар гуручдан ташқари бошқа пояли экинларни ҳам яхши кўради.
Яна бир муаммо мамлакат шимолидаги кўплаб зарар кўрган фермерлар ҳатто компенсация пулини ҳам ололмадилар. Бунга экин кеч экилгани сабаб қилиб кўрсатилиб, деҳқонларга суғурта таклиф этилмади. Бир неча туман фермерлари аллақачон гуруч ва сабзавот этиштиришдан воз кечиб, ижара шартномаларини бекор қилишган. Уларнинг айтишича, пестицидлар ва синтетик ўғитлар тақиқланганидан кейин деҳқончилик истиқболини тасаввур этиб бўлмаяпти.
Ҳозирда ҳукуматда агрокимёвий маҳсулотларни тақиқлаш тарафдорлари ҳамда мухолифлар ўртасида қаттиқ мунозаралар бошланди. Чунки йил бошида ҳукумат органик деҳқончиликка тўлиқ ўтиш режасини эълон қилган эди.