Дунёда қаҳва нархи рекорд даражада ошиши кутилмоқда

Яқин келажакда дунё миқёсида қаҳва нархи охирги етти йил ичида энг юқори даражага кўтарилиши мумкин. Бунга сабаб, мазкур маҳсулотнинг энг катта етказиб берувчиси саналмиш Бразилияда кучли совуқлар ва коронавирус туфайли етказиб бериш нархининг ошиши. Мамлакат жануби-шарқидаги Минас Жерайс штатида 20 июль куни совуқ об-ҳаво кузатилиб, минтақадаги минимал ҳарорат 1,2° C гача тушган. Бу – 1994 йилдан буён кузатилган энг паст ҳарорат саналади.

Бундан ташқари, Сан-Паулуда ҳам қаттиқ совуқ кузатилди. Натижада мамлакатда яшил қаҳва 13 фоизга қимматлашиши мумкин, бу 2014 йилдан буён энг катта ўсиш бўлади. Бу, шунингдек, мамлакатнинг кўплаб фермер хўжаликларида ғалла ҳосилдорлигининг 3-4 баравар камайишига олиб келди.

Бразилия ичимлик ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси ABIC маълумотларига кўра, ўтган йилнинг декабридан то шу йил июль ойигача улгуржи ва чакана нархлар 80 фоизга ошган. Қаҳва етиштириш билан шуғулланувчи Лотин Aмерикаси ва Қўшма Штатларнинг қатор мамлакатларида ҳам шу каби муаммолар кузатилган.