ОЛИМЛАР ПИЁЗ ГЕНОМИНИ ОЧИШГА МУВАФФАҚ БЎЛДИЛАР
Нидерландиянинг Вагиненген университети олимлари пиёз геномини очишга муваффақ бўлдилар. Бу – ушбу сабзавотнинг қурғоқчилик ва замбуруғ касалликларига қарши чидамли янги навларини яратишни тезлаштиради.
“Алоҳида қисмларни бир жойга йиғиш мураккаб бошқотирмага айланди”, дейди ўсимликлар селекцияси тадқиқотчиси Ричард Финкерс. – Чунки пиёз геноми жуда улкан: помидор геномидан тахминан 16 баравар ва инсонникидан 5 баравар катта.
Селекционерларнинг фикрича, пиёз геномининг кетма-кетлиги очилиши уларнинг ишини икки карра тезлаштиради, яқин олти-етти йилда янги навлар яратилишини кутиш мумкин.
Вагенинген университети пиёз ДНКсини очишда учта компания – Bejo Zaden ва De Groot en Slot селекция компаниялари ва ServiceXS геном компанияси билан ҳамкорлик қилди.