Биоазот ўзи нима?
Биоазот илмий ишланмамиз табиатда, тупроқда мавжуд бўлган, атмосфера азотини ўзлаштириб, ўсимликларга енгил ҳолатда ўзлашадиган биологик азот синтез қилувчи бактериялар асосидаги биологик восита ҳисобланади. Қишлоқ хўжалигида қўлланаётган азотли ёки фосфорли ўғитлар ўрнида қўллаш учун таклиф этилган биологик воситадир.
Биз ҳозирда қўллаётган биовоситамиз асосини тупроқда мавжуд бўлган тирик организмлар ташкил этади. Уларнинг асосий хусусиятларидан бири – ҳаводаги азотни ўзлаштириб, ўсимликка озуқа сифатида етказиб бериш.
Саноатда минерал ўғитлар, азотли ўғитлар ҳаводаги азотни суюқлантириш орқали ва кейинчалик азотни кетма-кет оксидлаш, кейинги кимёвий рекциялар орқали минерал ўғит ҳосил бўлади. Тирик организмларда ҳам моҳиятан шундай жараён. Азотни ўзлаштириб, уни биологик ҳолатда ўтказиб, ўсимлик ўзлаштира оладиган ҳолатга олиб ўтамиз.
Бахтиёр Расулов,
Биология фанлари доктори