April 17, 2021

Чигит қадаш мавсуми бошланган пайт Пахтачида чигит бўй кўрсатди

Юртимиз бўйлаб чигит экиш мавсуми уюшқоқлик билан ўтказилаётган айни дамларда Пахтачида чигит униб чиқди.
Пахтачи Самарқанд вилоятининг олис туманларидан бири бўлиб, вилоят пахта ҳосилининг салмоқли қисми айнан Пахтачи туманида етиштирилади.

Айни кунларда туманнинг Зиёвуддин, Султонобод, Пахтакор, Обод, Деҳқонобод, Р. Маҳмонов фермер хўжалиги далаларида экилган чигитлар бўй кўрсатди. Айни пайтда мазкур ҳудуддаги фермерлар чигитни биринчи культивация қилиш мақсадида белгиланган агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказишга ҳозирлик кўришмоқда.

Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон шароитида керакли агротехник тадбирлар тўлиқ амалга оширилиб, сифатли уруғ танланса, экувчи техникалар тайёр бўлса, 40-50 центнергача ҳосил олиш мумкин. Бунга мисол сифатида Тошкент вилоятидаги “Кавсар замин”, Наманган вилоятидаги “Тола” фермер хўжаликларини мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Улар «Ifoda» компанияси агрономлари тавсиялари ҳамда препаратлари ёрдамида шу қадар юқори ҳосилдорликка эришдилар.