2,5 тонна минерал ўғит ўғрилаган эркаклар қўлга олинди!
Полиция оғирлиги 2,5 тонна 132 қоп қулупнай етиштириш учун қўлланиладиган минерал ўғитларни ўғирлашда гумон қилинган уч кишини ҳибсга олди, дея хабар қилмоқда воронежлик қонун ҳимоячилари.
Маълумотларга кўра, 1 майдан 30 июнга қадар 60 ёшли маҳаллий фуқаро Марказий Осиёлик танишлари билан биргаликда ўзлари ишлайдиган Острогожский совхозидан ўғитлар солинган қопларни ташиб кетишган.
Инвентаризация давомида корхона ходимлари зарарни аниқлашга муваффақ бўлдилар. Зарарнинг умумий миқдори тахминан 300 минг рублни ташкил этди ва тадбиркор полицияга мурожаат қилган.
Бўлимда ўз айбига иқрор бўлган жиноятчилар ўғитларни маҳаллий аҳолига сотишни режалаштирганликларини айтишди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчилар олти йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.