October 14, 2021

Гербицидларни тўғри қўллаш бўйича йўриқнома

Гербицидни тўғри танлаш, қўллаш муддати ва усулини, препарат ва унинг ишчи суюқлигининг сарфланиш меъёрини аниқ билиш бегона ўтларга қарши самарали курашда муҳим ўрин тутади.
Қўллаш муддатига қараб гербицидларни экишдан олдин ва кейин қўлланадиганларга бўлиш мумкин.
• Экишдан олдин тупроққа киритиш. Бунда уруғни ерга қадашдан олдин гербицид тупроққа киритилади ва тупроқ билан аралаштирилади.

• Экишдан олдин қўллаш. Гербицид уруғни экишдан олдин тупроқ юзасига ёки ўсаётган бегона ўтларга пуркалади.

• Ниҳоллар униб чиқишидан олдин қўллаш. Гербицид экин ниҳоллари униб чиқишидан олдин тупроққа киритилади ва у бегона ўтларни униб чиқишидан олдин ёки униб чиққандан cўнг тез орада нобуд қилади.

• Ниҳоллар униб чиққандан сўнг қўллаш. Гербицид экинлар ниҳоллари (ва бегона ўтлар) тупроқдан униб чиққандан кейин пуркалади.

• Аниқ йўллаб қўллаш. Гербицид қаторлардаги бегона ўтларга ёки уларнинг айрим қисмлари (пояси, барги)га ёки тупроқнинг айрим жойларига аниқ қаратиб пуркалади.

• Ёппасига пуркаш. Гербицид ўсимликларга техника ёрдамида ёппасига пуркалади.

• Тасмасимон пуркаш. Гербицид фақат экин қаторларида ўсаётган бегона ўтларга тасмасимон пуркалади.

• Кечиктириб қўллаш. Бу усулда гербицид экин қатор ораларини охирги марта культивация қилиш пайтида ёки бевосита культивациядан кейин пуркалади ёки тупроққа киритилади.

• Танлаб пуркаш. Гербицид даланинг фақат бегона ўтлар ўсаётган жойини танлаб ва аниқ йўллаб пуркалади.


Ҳозирги кунда “Ifoda” компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган ENTO RAYGRAS, ENTOSTOP, PINOKS, SURIS, LANDASK, ENTOSTAR PLYUS, ENTUS, ENTOPIK каби гербицидлар деҳқон ҳамда фермерларнинг чинакам кўмакчисига айланган.