БОҒ НОҚУЛАЙ ОБ-ҲАВОДАН ЗАРАР КЎРМАДИ, ЧУНКИ...
Гарчи бу йил об-ҳаво таъсирида мевали дарахтлар қаттиқ стрессга тушган бўлса-да, “Ifoda” компанияси билан ҳамкорликда иш олиб борган боғларда аҳвол жуда яхши.
Хусусан, Фарғона вилоятининг Қува туманидаги “Елена ҳосили саховати” фермер хўжалигининг 22 гектар анор, гилос, шафтоли кўчатлари экилган боғи ноқулай об-ҳаводан деярли зарар кўрмади.
Чунки фермер хўжалиги бошлиғи Борий Ли “Ifoda” компанияси агрономлари билан маслаҳатлашган ҳолда боғига замбуруғли касалликларга қарши Энтохлорок 85, Fosetal, зараркунандалар: анор қурти, гилос барги ғовакловчи пашшаси, шира, гилос қуртига қарши Agrofos ekstra, Entolucho, Entospilan, озиқлантириш учун эса Hosil 18-18-18, Ifo aminocal препаратлари билан босқичма-босқич ишлов берди. Анор қурти хавфини аниқлаш мақсадида феромон тузоқлардан ҳам фойдаланилди.
Ҳосилнинг кўплигига фақат ва фақат ҳавас қилиш мумкин! Ахир айтишади-ку: “Чин кўнгилдан йиғласанг, сўқир кўздан ҳам ёш чиқади”.