May 22, 2021

Сельдерей - шифобахш ўсимлик!

Сельдерей зиравор илдизмевали экинлар гуруҳига мансуб. У, асосан, зиравор ва доривор экин сифатида етиштирилади.
Ҳозирги вақтда сельдерейнинг 3 хил тури мавжуд: баргли, бандли ва илдизмевали. Мамлакатимизда асосан баргли сельдерей етиштирилади ва истеъмол қилинади. Кам миқдорда илдизмевали сельдерей ҳам етиштирилади.

Сельдерейдан, дастлаб, фақат доривор ўсимлик сифатида фойдаланилган, кейинчалик, XVII асрдан бошлаб уни истеъмол қилиш бошланган.
Баргли сельдерейнинг “Сербарг” нави, бандли сельдерейнинг “Атлант” нави ҳамда илдизмевали сельдерейнинг “Егор” нави анча машҳур.