ҲАТТО ҚУМДАЯМ ҲОСИЛ ОЛИШ МУМКИН!
Қишлоқ хўжалигида Нидерландиянинг бир йиллик даромади 110 миллиард долларга чиқди. Қанийди биз ҳам шу илмий ютуқларни олиб кира олсак. Нидерландияда деҳқончиликнинг ҳар бир муаммолари фундаментал ўрганилади. Молекуляр биологиядан бошлаб ўғитлашгача бўлган жараён янги фан, янги ютуқ сифатида ўрганилади.
Бизнинг бундай оқсашимизда қайсидир жиҳатдан илмий-тадқиқот институтларимизнинг айби ҳам бор. Мавзуни тўғри танлай олмаслик, эски мавзуларга ўралашиб юришлик. Биз ҳалиям эски методлардан фойдаланиб юрибмиз. Дунё мамлакатлари буни аллақачон эски деб ҳисоблайдиган усуллар ҳали қишлоқ хўжалигимизга кириб боргани йўқ. Эскича усуллардан воз кеча олмаяпмиз. Агар шу усулларнинг ўзи кириб борса, қишлоқ хўжалиги даромад келтирувчи соҳага айланади.
Мисол учун, ҳатто қумдаям ҳосил олиш мумкин. Бироқ илмий ютуқларни жалб қилмасдан туриб, қишлоқ хўжалигимизда инқилоб ясашимиз қийин. Биз ҳалиям эски қолиплардан чиқиб кетолганимиз йўқ.
Бахтиёр Расулов,
Биология фанлари доктори