November 24, 2021

“InnoWeek.Uz – 2021” Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги бошланди

2021 йилнинг 22-27 ноябрь кунлари Инновацион ривожланиш вазирлиги биносида хорижий илмий-инновацион марказлар, инвестицион фондлар, технологик агентликлар, технопарклар ва бизнес инкубаторларнинг фаол иштирокида навбатдаги «InnoWeek.Uz-2021» Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги бўлиб ўтиши режалаштирилганди.

23 ноябрь куни Халқаро инновацион ярмарканинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Шу муносабат билан ҳафталик доирасида “Постпандемия даври учун инновациялар ва инвестициялар форуми" ўз ишини бошлади.
Унда Ўзбекистоннинг энг кўзга кўринган минерал ўғит ва пераратлар ишлаб чиқарувчи ҳамда таъминотчиси бўлмиш “IFODA” компанияси ўз маҳсулотлари билан иштирок этди.

«InnoWeek.Uz-2021» ҳафталиги доирасида 10дан ортиқ тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, инновациялар кириб борган ҳар бир соҳаларнинг фаолиятига эътибор қаратилади ва кўргазмаларда тақдим этилиши инобатга олинган.