August 4, 2021

АҚШда салқин ичимликларни бодрингдан тайёрланган идишда қадоқлаш таклиф қилинди

Европа Иттифоқида бир марталик пластик идишлар ишлаб чиқариш тақиқланди. Энди ичимликлар учун идишлар металл ёки қоғоздан, вилкалар эса ёғочдан ясалиши лозим. Чунки бутун дунё ҳозирда пластикка муқобил вариант изламоқда.

Айримлар пластик ўрнига ўсимлик хомашёсидан ҳам фойдаланилмоқда. Масалан, Украинадаги бир стартап ерга тушган барглардан қоғоз ва бир марталик ликоплар ишлаб чиқармоқда. Сум вилоятидаги олимлар эса крахмалдан биопакет яратишди. Шунингдек, еса бўладиган идишлар ҳам бор. Масалан, кофе учун вафлили стаканлар ёки бодрингдан ясалган ичимлик идиши...

“Бодрингдан идиш тайёрлашдан кўзланган пировард мақсад – пластик чиқиндиларни камайтиришга кўмаклашишдир. Ушбу идишнинг бошқа рақобатчилардан устун жиҳатлари нимада? Бодрингдан тайёрланган идиш нафақат атроф-муҳит учун фойдали, балки салқин ичимликни ичиб бўлганингиздан кейин жуда хуштаъм туюлади. Мен ушбу маҳсулот тайёрланиши, реклама қилиниши ва дунёга келиши учун маблағ йиғмоқдаман. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўлидаги бу ишларимиз фарзандларимиз келажагини ҳимоя қилишдир”, – дейди бодринг идишлари ихтирочиси, 28 ёшли Томас Адейр.

Мазкур стартапни бошлаш учун краудфандинг платформасида 36 минг доллар тўплаш керак. Бунинг учун Томасда яна бир ой вақт бор.