Олимлар помидорнинг янги навларини яратдилар!
Скерневица Боғдорчилик институти польшалик олимлари помидорнинг иккита янги гибрид навини яратдилар. Улар Czajka F1 ва Gracja F1 деб ном олди.
Янги гибрид навлар минерал пахта толаси ёки иссиқхоналарнинг органик субстратларида етиштириш учун мўлжалланган. Навлар жуда тез етилиши билан ажралиб туради.
Czajka F1нинг меваси катта, унинг оғирлиги 190-280 граммни ташкил этади. Бироқ Gracja F1нинг меваси 200 граммдан ошмайди. Шунингдек бу нав жуда серҳосил ҳисобланади.
Ҳар икки гибриднинг мевалари қаттиқ ва думалоқ, ранги жуда ёқимли ва ялтираб туради. Czajka F1нинг мевалари кичик қовурғаларга эга.
Ўсимликлар меъёрида ўсади ва иссиқликка чидамли. Шунинг учун иссиқхона эгалари орасида машҳурликка эришиши мумкин.
Янги навни яратиш яхши-ю, бироқ унга ўсув давомида қандай ишлов беришни билмасангиз, барчаси бефойда. Шуни назарда тутган ҳолда “Ifoda” компанияси мутахассислари помидорни парваришлаш дастурини ишлаб чиқишди. Ушбу қўлланмадан фойдаланган ҳолда помидордан юқори ҳосил олиш мумкин.