July 26, 2021

Италияда етиштирилган гилос Гиннес рекордлар китобига киритилди!

Италиялик фермерлар 33 грамм тош босадиган гилос мевасини етиштиришга муваффақ бўлишди. Бу оғирлик дунё рекордида янгилик бўлиб турибди.

Гигант гилос Печетто-Торинезелик Альберто ҳамда Жузеппе Россолар маҳсулоти ҳисобланади. Уларнинг оиласи 100 йилдан ортиқ вақт давомида гилосчилик билан шуғулланиб келишади.

– Ўтган бир неча йил давомида биз Кармен навли гилосларимиз Гиннес рекордлар китобига киришга тайёрлигини кузатиб келдик ва айнан шу йил бир гуруҳ экспертларни чақиртирдик, – дейди Альберто Россо.

Янги, рекордчи гилоснинг оғирлиги 33,05 граммни ташкил қилди. Ўтган галги 26,45 граммли рекорд ҳам айнан итальян фермерига тегишли эди.

Италия – Европанинг энг йирик гилос етиштирадиган давлатларидан саналади. Мамлакатдаги гилос боғлари деярли 30 минг гектарни ташкил қилади. Улар асосан Апулия, Кампания, Эмилия-Романья, Венето ҳамда Лацио шаҳарларида жойлашган.