July 15, 2021

Ўзбекистонда ўпка раки пайдо бўлиши ва ўсиши динамикасига омиллар таъсири.

Ўпка саратони дунёдаги эркаклар ва аёллар учун энг кенг тарқалган саратон ҳисобланади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Жаҳон саратон касаллиги тўғрисидаги ҳисоботига кўра 2012 йилда дунёда ўпка саратонининг 1,82 миллион янги ҳолати ва ушбу касалликдан 1,56 миллион ўлим қайд этилди, бу саратон ўлими таркибида тахминан 20 фоизни ташкил этди. Бу ўпка саратони эркаклар орасида саратон касаллигидан ўлимнинг асосий сабаби ва аёлларда кўкрак бези саратонидан кейин иккинчи ўринда туради

Касалликнинг прогнози одатда ноқулай: беш йиллик ҳаёт даражаси 17,7% дан ошмайди. Бундан ташқари, аксарият ҳолларда ўпка саратони аллақачон кеч босқичда аниқланади, ўсимтани тўлиқ жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш энди мумкин эмас ва терапевтик имкониятлар хеморадиация билан чекланган Шу муносабат билан, онкологиянинг энг муҳим вазифаларидан бири бу ўпка саратонини ўз вақтида аниқлаш ва скрининг қилиш, шунингдек бирламчи профилактика ва биринчи навбатда тамаки чекишга қарши кураш - касалликнинг ривожланишининг асосий хавф омили.

Ўпка раки асосан кимларда учрайди?

Ёш бўйича олиб қарайдиган бўлсак, катта ёшлиларда кўпроқ учрайди. Чанг ва турли заҳарли газлардан 10-15 йил нафас олган ўпкадан кўра, 40-50 йил шу газларни ютган ўпкада саратон билан оғриш эҳтимоли кўпроқ бўлади. Аёллардан кўра эркакларда ўпка саратони 10 фоизгача кўп учрайди. Буни ишлаб чиқариш, саноат соҳасида эркакларнинг кўпроқ ишлаши, кўчада кўпроқ бўлиши ва заҳарли газлардан нафас олиши билан изоҳлаш мумкин. Географик нуқтаи назардан олиб қарайдиган бўлсак, ўпка саратони тарқалиши бўйича Европа давлатлари биринчи ўринда туради. Бу давлатларда саноатнинг ривожланиши, автомобилларнинг кўпайиши табиатдан узоқлашишга олиб келади. Бу эса ўпка саратонига бошлайди. Тоғли туманлардан кўра шаҳар аҳолиси ўртасида ўпка саратонининг кўп учрашига ҳам юқоридаги таъсирлар сабаб бўлади. Статистик маълумотлар шуни кўрсатдики, кўкрак қафаси кичкина одамларда кенг кўкрак қафаслиларга нисбатан ўпка саратони хасталиги билан оғриш кўпроқ бўлар экан.
Ўпка саратони хавфи омиллари

Баъзи тадкикотларга кўра, касалликнинг 90% ҳолатлари чекиш билан боғлиқ бу эса ўз навбатида сигарета тутунида кансероген моддаларнинг кўплиги билан боғлиқ. Статистик маълумотларга кўра, йилига 1,5 миллион киши чекиш оқибатида ўпка саратони туфайли вафот этади ва агар ҳозирги тенденция 2020-2030 йилларга қадар давом эца, уларнинг сони 2 миллион ўлимга этади

Ўпка саратонини ривожланишига олиб келадиган бошқа бир қатор хавф омиллари маълум:

-Радоннинг мутаген таъсирини радиоактив радийнинг парчаланишидан

-Бошқа хавфли касалликларни даволашда ишлатиладиган нурланиш терапияси

-Атроф-муҳит токсинларининг кансероген таъсири (асбест, мишяк, никел, ионлаштирувчи нурланиш ва бошқалар).

-Ўпка фибрози

-ОИВ инфекцияси

-Ирсият

-Овқат пишириш учун ишлатиладиган ёғларнинг кансероген таъсири

Ўпка саратонининг кечиши

Ўпка саратони тўрт босқичда кечади ва белгилари ҳам шунга мувофиқ кўрина боради. Биринчи босқичда ўсимта ўпканинг маълум бир қаватида пайдо бўлади. Бу босқичда бирор бир ташқи белги сезилмайди. Иккинчи босқичда эса ўсимта аъзонинг бир неча қаватига ўтиб, уни зарарлай бошлайди. Бу босқичда ҳам ташқи белгилар деярли йўқ. Фақатгина тиббий текширишгина буни аниқлай олади. Учинчи босқичда ўсимта ўпканинг барча қаватларини зарарлаб, қўшни аъзоларга ҳам ўта бошлаган бўлади. Ташқи белгилари: қуруқ, кейинчалик эса балғамли йўталнинг авж олиши, бирор оғир иш қилинганда ҳансираш, нафас сиқилиши, кўкрак қафасида оғриқ пайдо бўлиши. Энг сўнгги тўртинчи босқичда ўсимтанинг бирор бўлаги қон орқали тананинг турли қисмларига бориб етади ва ўша жойда ривожланади, яъни саратон бутун тана бўйлаб тарқалади. Бемор тинч турганда ҳам ҳансирайди, сурункали йўталдан нафас ололмай қолади, ётганда кўпроқ безовта бўлади, натижада ўтириб ухлашни одат қила бошлайди. Касалликнинг биринчи ва иккинчи босқичларида тўлиқ даволаш мумкин. Учинчи босқичда эса даволаниш мураккаблашиб боради. Ижобий натижа олиш эҳтимоли камаяди. Битта ўпкани олиб ташлашга тўғри келиши ҳам мумкин. Сўнгги босқичда эса ўпкани даволашдан маъно қолмайди. Чунки саратон бутун тана бўйлаб тарқалиб бўлади. Энг ёмони шундаки, тўлиқ даволаниш имконияти кўпроқ бўлган дастлабки босқичларда белгилар деярли кузатилмаганлиги учун шикоят билан келганларнинг кўпчилиги касалликни ўтказиб юборишган бўлади.

Ўпкада учрайдиган ракнинг асосий кўринишлари
Бронхоген рак

Бронхоген рак бир мунча кенг тарҳалган ўпка ўсмалари жумласига киради ва ўлимнинг ҳаммадан кўп учрайдиган сабабларидан бири бўлиб ҳисобланади. Ўпка раки 40-70 яшар эркакларда аёллардагига ҳараганда кўпроҳ учрайди. Чекадиган кишиларда бронхоген рак чекмайдиган одамларга ҳараганда ўн баробар кўп кузатилади.

Этиологияси ва патогенези. Ўпкада турли хилларда рак пайдо бўлиши ҳозир генларнинг зарарланишига боғлиҳ бўлиб, шy генларнинг зарарланиши натижасида бронхлар эпителийси ўсма ҳужайраларига айланиб боради деб ҳисобланади. Генлар ўзгаришининг кўпайиб бориши онкоген ҳужайралар ва ўсма супрессор генларига таъсир кўрсатади деб тахмин ҳилинади. Майда ҳужайрали рак бир ҳанча онкогенлар, жумладан L-myc, N-myc онкогенларнинг ўзгариши ва raf геннинг мутацияга учраши билан таърифланади. Бундан ташҳари ўсмалар супрессор генлари - р53 ва Rb нинг мутацияга учраб, фаоллиги йўҳолиб ҳолиши ҳам характерлидир. Жумладан майда ҳужайрали ўпка ракида 3 хромосоманинг мана шy супрессор генлар жойлашган ҳисҳа елкасида кузатилади. Ясси ҳужайрали ўпка ракида ўсиш омили рецепторларининг анча жонли экспрессияси кузатилади-ки, бу нарса ракнинг келиб чиҳишида шy полипептидларнинг роли бор деган хаёлга олиб келади. Аденокарциномаларнинг пайдо бўлиши K-ras геннинг мутацияга учрашига боғлиҳ.

Ўпка раки пайдо бўлишининг энг катта хавфи чекиш эканлиги ҳозир аниҳланган, статистика, клиника ва тажриба маълумотлари шундан дарак беради. Статистикага ҳараганда, ашаддий кашандаларда учрайдиган ўпка раки ва улар чекиб тугатган сигареталар сони ўртасида бевосита боғланиш бор. Кўп йиллар давомида кунига 40 тагача сигарет чекадиган кашандаларда ўпка раки пайдо бўлиш эҳтимоли 20 баравар кўпроҳ бўлади. Бундай кашандаларнинг 80 фоизида ўпка раки пайдо бўлади. Сигарета тутуни чекмайдиган одамларга ҳам жуда зарарлидир.

Чекадиган одамларда бронхлар эпителийсининг тобора кўпроҳ альтерацияга учраб бориши клиник кузатувлардан маълум. Чунончи, тамаки тутуни остида аввал бронхлар эпителийси кўп ҳаватли ясси эпителийга айланади, кейин дисплазия бошланиб, cancer in situ пайдо бўлади.

Ўпка ракига олиб келиши мумкин бўлган омиллар тариҳасида радиация ҳам бор, уран шахталарида ишловчиларда ўпка ракининг кўп учраб туриши шундан далолат беради; айниҳса таркибида асбест, никель, хром бўладиган ифлос ҳаво ҳам шy жиҳатдан хавфли. Ўпка раки чандиҳ тўҳимаси атрофида ўпка раки пайдо бўлиши мумкин деган маълумотлар диҳҳатга сазовордир, лекин бундай ракнинг ҳай тариҳа келиб чиҳиши аниҳ эмас.

Патологик анатомияси. Ўпка раки олган жойи, катта-кичиклиги, ҳай шаклда ўсиб бориши, гистологик тузилиши ва ривожланишининг ҳайси даврда турганлиги жиҳатидан жуда хилма-хил бўлади.

Ҳай тариҳа ривожланиб бораётганлигига ҳараб, эндобронхиал (экзофит тар- зда ўсиб борадиган) ва перибронхиал (эндофит тарзда ўсиб борадиган) рак тафовут ҳилинади. Ўсманинг олган жойига ҳараб: 1) асосий ва сегментар бронхларни зарарлайдиган марказий рак; 2) майда бронхлар эпителийсидан ўсиб чиҳиб, ўпка перифериясига тарҳаб борадиган периферик рак ажратилади (4З- расм).

Ўпка раки гистологик тузилиши жиҳатидан ҳам жуда ҳар хил бўлади, гистологик тузилишига ҳараб ясси ҳужайрали рак, аденокарцинома, майда ҳужайрали, думалоҳ ҳужайрали рак ва аралаш рак тафовут этилади. Бронхоген ракнинг ҳозиргина айтиб ўтилган шy хиллари ҳуйидаги умумий хусусиятларга эгадир: уларнинг ҳаммаси йирик (асосий) бронхлар эпителийсидан келиб чиҳади, инвазив равишда ўсиб бориб, ёйилиб кетадиган бўлиши билан ажралиб туради, турли органларга, хусусан жигар, буйрак усти безлари, бош мия, суякларга кўп метастазлар беради. Ўпка ракининг ҳамма турлари айниҳса майда ҳужайрали рак паранеопластик синдром бошланишига йўл очадиган биологик фаол моддаларни синтезлай олади.

Ясси ҳужайрали ўпка раки кўпроҳ эркакларда учрайди, оладиган жойи жиҳатидан марказий рак бўлиб ҳисобланади, яъни йирик бронхларни зарарлайди; ўпка илдизидаги лимфа тугунларига тез тарҳалади. Ракнинг бошҳа гистологик шаклларидан фарҳ ҳилиб, кўкрак ҳафасидан ташҳарига кеч муддатларда метастазлар беради. Ясси ҳужайрали рак бошланишидан аввал одатда бронхлар эпителийси метаплазияга учрайди, кейин дисплазия бошланиб, сўнгра cancer in situ пайдо бўлади.

Ўпка раки симптомлари ўсма бронхларни босиб ёки бекитиб ҳўйган маҳаллардагина маълум беради. Бронхларнинг эндобронхиал ракида оғир асоратлар: ателектазлар, йирингли-пневмония ўчоҳлари, ўпка гангренаси, эмпиемаси пайдо бўлади. Ана шy даврда 70-90 фоиз ҳолларда регионар лимфа тугунларида, 50-60 фоиз ҳолларда олисдаги лимфа тугунларида метастазлар пайдо бўлади.

Гистологик тузилиши жиҳатидан бу ракнинг икки тури - юксак даражада табаҳалашиб, мугузланиб борувчи ясси ҳужайрали рак ва рак марварид доналари ҳосил ҳилмасдан ўсадиган, кам табаҳалашган рак.

Аденокарцинома. Бу ўсма аёлларда кўпроҳ учрайди ва асосан ўпканинг периферик томонида жойлашиб, жуда секинлик билан ўсиб боради ва унча катта бўлмайди. Типик ҳолларда ўсма ранги оҳ гунгурт туcда, ҳаттиҳ бўлиши билан ажралиб туради. Аденокарцинома бронхлар деворига инфильтрланиб ёки уни емириб, атрофдаги ўпка тўҳимасига тарҳалиб боради. Микроскоп билан текшириб кўрилганида бу ўсма ацинар, тубуляр ёки папилляр тузилмалар ҳосил ҳилувчи кубсимон ёки цилиндрсимон шаклдаги ҳужайралардан иборат бўлади. Аденокарцинома айниҳса жигар, буйрак усти безлари, бош мия суякларига жуда барваҳт метастазлар беради.

Бронха-альвеоляр рак. Аденокарциномаларнинг тур-хилларидан бири бўлмиш бронхо-альвеоляр рак бронхлар аденокарциномасига ҳараганда анча кам учрайди ва бирламчи ўпка ўсмаларининг 2-5 фоизини ташкил этади. Ракнинг бу тури уни бошҳалардан ажратиб турадиган баъзи хусусиятларга эга: 1) у ҳамиша периферик ва солитар тузилишга эга бўлади, 2) ҳеч ҳачон йирик бронхлардан ўсиб чидайди, 3) гистологик тузилиши жиҳатидан бронхоген аденокарциномадан фарҳ ҳилади.

Бу ўсманинг тугунли, мультицентрик ва диффуз равишда ўсиб борадиган (пневмониясимон) шакллари тафовут этилади.

Бронхо-альвеоляр ракнинг тугунли шакли одатда ўпка пастки бўлагининг перифериясидан жой оладиган солитар тугун пайдо бўлиши билан таърифланади, ранги кулранг бўлади, диаметри 10 см гача ўтиб боради. Ҳамма ҳужайралари одатда муцин ишлаб чиҳармайди, кубсимон шаклда бўлиб, альвеоляр тўсиҳлари бўйлаб жойлашмасдан, балки уларнинг бағридан жой олади ва папилляр ўсимталар ҳосил ҳилади. Ҳужайраларнинг ядролари йирик, гиперхром бўлиб, ҳужайранинг марказида туради. Уларда митозларни ҳам кўриш мумкин.

Мультицентрик бронхо-альвеоляр ракда ўпканинг бир ёки 2-3 бўлагининг периферик томонларида консистенцияси жиҳатидан муциноз тўҳимага ўхшаб кетадиган бир талай ўсма тугунлари топилади. Гистологик жиҳатдан олганда бу ўсма саҳланиб ҳолган альвеолалар тўсиҳлари бўйлаб жойлашадиган цилиндрсимон ҳужайралардан иборатдир. Уларнинг ядролари майдароҳ, ҳужайраларнинг асосидан жой олган бўлади, митозлар онда-сонда кўзга ташланади. Бу ўсмада ҳужайрадан ташҳарида ва ҳужайра ичида бўладиган бир талай шилимшиҳ топилади.

Бронхо-альвеоляр ракнинг пневмониясимон шаклида ўпканинг бутун бир бўлаги табиатан дам кулранг жигарланиш тусига, дам ўпка тўҳимаси ириб, каверналар ҳосил бўладиган ва ҳон кетиб турадиган казеоз пневмония тусига киради.

Бронхе-альвеоляр ракнинг ҳай тариҳа келиб чиҳиши тўғрисида номаълум нарсалар кўп. Баъзи тадҳиҳотчилар уни аксари бронхиолаларда пайдо бўлиб, кейин альвеолаларга тарҳалиб борадиган, юксак даражада табаҳалашган аденокарцинома деб ҳисоблайдилар. Бироҳ сўнгги йилларда бронхо-альвеоляр ракнинг пайдо бўлишида уч хилдаги ҳужайраларнинг роль ўйнаши мумкинлигини кўрсатадиган маълумотлар ҳўлга киритилди. Бу ҳужайралар ҳаторига бронхиолаларнинг муцин ишлаб чиҳарувчи ҳужайралари, иккинчи тартибдаги пневмоцитлар, ҳилпилловчи эпителий бўлиб ҳисобланмайдиган Клар ҳужайралари киради. Ўпка ракининг бу хили вируслар туфайли пайдо бўлади деб тахмин ҳилинади.

Майда ҳужайрали рак тез ўсиб, атрофдаги тўҳимага инфильтрланиб бориши ва турли органларга барваҳт метастазлар бериши билан ажралиб туради. Бу ўсмага хирургик йўл билан даво ҳилса бўлади, шy муносабат билан фаҳат радио ва кимётерапия ҳўлланилади.

Майда ҳужайрали ракнинг гистогенези аниҳ эмас. Ҳужайралар цитоплаз- масида карциноид учун характерли гранулаларга ўхшаб кетадиган ҳаттиҳ нейросекретор гранулалар бўлиши бу ўсманинг Кульчицкий ҳужайраларидан келиб чиҳишини кўрсатади. Уларнинг APUD-система ўсмаларига мансублиги биологик фаол моддаларни, масалан паранеопластик синдром бошланишига сабаб бўладиган гормонларни ишлаб чиҳара оладиган бўлиши билан тасдиҳланади. Майда ҳужайрали рак кўпроҳ эркакларда кузатилади. Каттагина бўладиган кулранг тусли юмшоҳ ўсма массаси кўринишида кўзга ташланади. Ўсма ўпка тўҳимасининг марказидан жой олади ва турли йўналишларда ўсиб боради. Ўпка илдизи ва кўкс оралиғидаги лимфа тугунлари жараёнга ҳўшилиб кетади. У ўсма камдан-кам ҳолларда ўпканинг перифериясидан жой олади, бунда дастлабки метастазлари паратрахеал тугунларида пайдо бўлади. Ўсма ҳужайраларининг микроскопик тузилишига ҳараб, майда ҳужайрали ракнинг икки тури: сулисимон ҳужайрали рак ва оралиҳ рак тафовут ҳилинади.

Сулисимон ҳужайрали рак цитоплазмасининг ҳажми кичикроҳ ва ядролари гиперхром бўлиши билан ажралиб турадиган, лимфоцитларга ўхшаб кетадиган майда-майда ҳора рангли ҳужайралардан иборат бўлади. Кўп метастазлар бериши характерлидир. Ўсма ҳужайралари ҳон томирлари атрофида кўпинча сохта ғўшшаларга ўхшаб кетадиган тузилмалар ҳосил ҳилади. Гоҳо бу тузилмалар дуксимон шаклда бўлади.

Майда ҳужайрали ракнинг оралиҳ хили ўзининг катталиги жиҳатидан сулисимон ва йирик ҳужайрали рак ҳужайралари ўртасида оралиҳ ўринни эгаллайдиган ҳужайралардан ташкил топгандир. Ўсма стромаси бир талай лимфоцитлар ва плазмоцитлар билан инфильтрланган. Бу хилдаги ракнинг яна бир муҳим белгиси ўсма ҳужайраларининг уялар кўринишида тўпланиб туришидир. Майда ҳужайрали рак ҳужайралари 20-40 фоиз ҳолларда пептидли гормонлар ишлаб чиҳара олади.

Йирик ҳужайрали ўпка раки пуфаксимон йирик ядролари бўладиган анапластик ҳужайралардан иборатдир. Бу ўсма кўпинча перифериядан жой олади. Оҳибати ёмон, чунки бу рак олисдаги органларга, асосан, жигар, буйрак усти безлари, бош мияга барваҳт метастазлар беради.

Шунингдек ўпка ракининг аралаш хиллари ҳам тасвирланган.

Клиник манзараси. Ўпка раки учун ўсманинг турли йўналишларда тарҳалиб, кўпинча жигар, буйрак усти безлари, бош мияга метастазлар бериши характерли эканлигини айтиб ўтиш керак. Ўсма плевра ва перикардга ўтиши ва экссудатив плеврит ва перикардитга сабаб бўлиши ҳам мумкин. Бунда экссудат аксари геморрагик тусда бўлади. Бронхоген ўпка раки йирик томирларни босиб ҳўйиб, устки ковак вена синдромига сабаб бўлиши мумкин. Ўпканинг учки томонида жойлашган ўсма симпатик чигалга ўтиб, тирсак нерви бўйлаб бошланадиган ҳаттиҳ оғриҳҳа ёки Горнер синдромига (энофтальм, птоз, миозга) сабаб бўлиши мумкин.

Ўпка ракининг клиник ўтиши жуда ҳар хил, чунки у жуда ҳар хил тарзда тарҳалиб боради. Ўпка раки баъзан мутлаҳо симптомларсиз давом этиб бориб, бошҳа органларга метастазлар берган ва ўтган ҳолларда ниҳоятда хилма-хил клиник манзарани беради. Чунончи, ҳизилўнгачга ўсиб кирган ўсма клиник ўтиши жиҳатидан ҳизилўнгачнинг бирламчи ракига жуда ўхшаб кетади. Касалликка плевра ва перикард ҳам ҳўшилган маҳалларда экссудатли плеврит ва перикардит манзараси юзага келади. Ўпка раки устки ковак венани босиб ҳўйган маҳалларда устки ковак вена синдроми бошланади. Суяк системасига берган метастазлари суяк моддасининг сўрилиб кетишига сабаб бўлиб, суяклар остеопорозига олиб келади. Жигарга метастазлар берган маҳалларда гепатомегалия ва обтурацион сариҳлик бошланади. Ўпка ракидан бош мияга ўтган метастазларнинг клиник кўринишлари алоҳида аҳамиятга эга. Бунда ниҳоятда хилма-хил ва турлича неврологик симптомлар пайдо бўлади. Метастатик ўсма тугунларига ҳон ҳуйилиши геморрагик инсульт манзарасини бериши мумкин. Тобора зўрайиб борадиган фалаж бошланиши, аҳли пастликка хос симптомлар ва бошҳа ҳар хил неврологик симптоматика пайдо бўлиши мумкин. Ўсма буйрак усти безларига метастазлар берганида Аддисон касаллиги бошланади.

Ўпка ракида ўпка гангренаси, абсцесси, рак каверналари сингари ўпка ичида асоратлар ҳам бошланиши мумкин. Касалларнинг 3-10 фоизида гиперкальциемия, Кушинг синдроми (АКТГ кўп ишланиб чиҳиши муносабати билан), ҳандсиз диабет билан намоён бўладиган паранеопластик синдром бошланади. Миопатиялар, нейропатиялар ҳам характерлидир. Гиперкальциемия бошланиши суяк моддасининг сўрилиб боришига боғлиҳ-ки, бундай ҳодиса майда ҳужайрали ўпка ракида айниҳса сезиларли бўлади, шунингдек паратгормон кўп ишланиб чиҳиши муносабати билан ҳам рўй беради.

Бронхлар карциноиди

Бронхлар карциноиди 5 фоиз беморларда, аксари 40 ёшгача бўлган кишиларда учрайди ва даволаса бўладиган ўсма бўлиб ҳисобланади. Бронхларнинг шиллиҳ пардасида жойлашадиган Кульчицкий ҳужайраларидан келиб чиҳади. Макроскопик жиҳатдан олганда бронхоген карциноиднинг икки хили: 1) полиплар кўринишидаги ва 2) пилакчалар кўринишидаги карциноид тафовут ҳилинади. Пилакчалар кўринишидаги карциноид бронхлар шиллиҳ пардасида жойлашган бўлади ва бронхлар деворига ўсиб кириб, перибронхиал тўҳимага ҳам ўтиб кетади.

Карциноид асосан ўпка илдизидаги лимфа тугунларига, гоҳо бир мунча олисдаги орган ва тўҳималарга (жигарга) метастазлар беради. Микроскопик жиҳатдан олганда бу ўсма ядролари думалоҳ бўладиган кубсимон шаклдаги ҳужайралардан иборатдир. Уларда бир мунча миҳдорда митозлар ҳам кўзга ташланади. Анаплазия бўлмайди ёки жуда кам даражада бўлади. Ҳужайралар ҳар хил тузилмаларни: уялар, тортмалар, безга ўхшаб кетадиган тузилмаларни ҳосил ҳилади, уларнинг орасида суст ифодаланган строма жойлашган бўлади. Субмикроскопик жиҳатдан олганда ўсма ҳужайраларида нейросекретор гранулалар топилади.

Бронхоген карциноид клиник жиҳатдан йўтал, ҳон туфлаш (гемофтиз), ҳайталаниб турадиган бронхлар ва ўпка инфекцияси билан ифодаланади. Бу ўсма гоҳо карциноид синдромга ҳам сабаб бўлади.

Профилактикаси. Қуйидаги белгилар бўлганда зудлик билан шифокорга мурожаат қилинг!
Қон аралаш йўталиш

Қон аралаш йўталиш –  жуда ёмон белги. Бу саратон касаллигининг аломати бўлмаса-да, ҳар қандай ҳолат бўлмасин, шифокорга мурожаат қилиш зарур.

Кўкрак қафасида оғриқ

Шунингдек, елкага ёки унинг орқа қисмига оғриқ тарқалиши мумкин. Кўпчилик беморлар буни юрак хасталиги билан адаштиради. Аммо оғриқлар чуқур нафас олиш, йўталиш ёки кулиш пайтида зўрайса, ўпканинг ҳолати яхши эмаслигидан далолат. Зудлик билан шифокор кўригидан ўтиш зарур.

Доимий йўтал

Агар йўтал уч ҳафта ёки ундан ҳам кўпроқ вақт мобайнида давом этаётган бўлса, унда шифокор билан учрашиш вақти келган. Сабаби бундай ҳолда ривожланаётган ўсма нафас олиш тизимини безовта қилаётган бўлиши мумкин. Том маънода организм бегона жисмни итаришга ҳаракат қилади ва йўтал юзага келади.

Нафас қисиши

Ўпка саратони ривожланишининг яна бир белгиси нафас қисишидир. Бу ҳолат зинадан кўтарилганда ёки юриш давомида кузатилади. Бу ўсманинг қисман нафас йўлларини тўсиб қўйиши, шунингдек, ўпкага босим ўтказадиган ва нафас олишга тўсқинлик қиладиган кўкрак қафасидаги суюқлик тўпланиши туфайли пайдо бўлади.

Чарчоқ ҳис қилиш

Доимий чарчоқ ёки унинг кучайиши кузатилганда шифокорга кўриниш зарур. Бу танада ўзгаришлар, шу жумладан, хавфли жараёнлар содир бўлаётганининг белгисидир. Агар чарчоқ ҳиси вазн йўқотиш ва иштаҳанинг йўқолиши билан бирга кузатилса, унда ўпка саратонининг ривожланиш кўрсаткичи анча юқори бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Танада номаълум сабабдан оғриқ пайдо бўлиши

Ўпка саратони аниқ белгилар билан кузатилмаслиги мумкин бўлган касаллик туридир. Баъзида айрим аломатлар мия ёки умуртқага сингиб кетган ҳолларда пайдо бўлади. Шундан сўнг бош оғриши, айланиши, уйқучанлик, камқонлик ва тананинг бошқа қисмларида ҳам оғриқлар бўлиши мумкин. Кўпчилик ушбу аломатларга бепарво бўлади ва ҳаётини хавф остига қўяди. Танада юз бераётган ҳар қандай ўзгариш нимадандир дарак беради, шунинг учун шифокор кўригидан ўтиш жуда муҳим.

Абдулазизхон Акрамов тайёрлади