
Ўпка саратони дунёдаги эркаклар ва аёллар учун энг кенг тарқалган саратон ҳисобланади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Жаҳон саратон касаллиги тўғрисидаги ҳисоботига кўра 2012 йилда дунёда ўпка саратонининг 1,82 миллион янги ҳолати ва ушбу касалликдан 1,56 миллион ўлим қайд этилди, бу саратон ўлими таркибида тахминан 20 фоизни ташкил этди. Бу ўпка саратони эркаклар орасида саратон касаллигидан ўлимнинг асосий сабаби ва аёлларда кўкрак бези саратонидан кейин иккинчи ўринда туради

Психосоматика тиббиётининг янги ва ёш ривожланиб бораётган сохаси. Технология асрида кўп сохалар ривож топмоқда аммо миллионлаб одамлар қалбида пайдо бўлган руҳий зарбачи? Уларни қандай бартараф қилиш керак ва бу муаммо билан ким шуғулланади? Ўзбекистонда тиббий-психологик ёрдамни кенг қамровда олиб бориш пайти келмадими? Ушбу муаммо билан боғлиқ саволларга жавоб олиш учун биз Тиббий психолог, профессор Зарифбой Ибодуллаевга юзландик.

Маълумки, бола шахси ва унинг психологик хусусиятлари кандайдир тасодифий омилларнинг тартибсиз таъсир этиши натижасида эмас, балки муайян конкрет омилнинг конуний таъсир этишда таркиб топтиради. Мана шундай ташқи мухит омилларидан бири бу ранглардир.