Болалар психологиясига рангларни таъсири.
Маълумки, бола шахси ва унинг психологик хусусиятлари кандайдир тасодифий омилларнинг тартибсиз таъсир этиши натижасида эмас, балки муайян конкрет омилнинг конуний таъсир этишда таркиб топтиради. Мана шундай ташқи мухит омилларидан бири бу ранглардир.
Ҳар бир инсоннинг ёшлигидан танлаган севимли ранглари бор, у кийим танлашда, квартира безашда ёки машина сотиб олишда ўша рангни афзал кўради. Вақт ўтиши билан одамнинг ҳаётидаги ўзгаришларга қараб севимли ранглар ўзгариши мумкин. Aммо ҳар ҳолда, ўзингиз учун ажратган ранг феъл-атворингиз ва ҳиссий ҳолатингиз ҳақида кўп нарсаларни айтиб бериши мумкин.
Aлбатта, рангни танлаш нафақат шахснинг ўзига хос хусусиятлари, балки маданий тарбияга ҳам боғлиқ. Масалан, баъзи мамлакатларда оқ ранг ижобий ва тоза нарсани англатади, бошқаларида эса, аксинча, салбий таассурот қолдиради. Хўш, ранг одамнинг феъл-атвори ҳақида нима дея олади?
Инсоннинг кўзи доимий равишда нур ва турли хилдаги рангларга интилиб, талпиниб яшайди. У ўзи яшаётган муҳитни ана шу ранглардан фойдаланиб ўзига мослаштиришга интилади. Бу худди кундалик ҳаётимизда қора булутлардан сўнг чиққан қуёш нурини кўрганда кайфиятни кўтарилишга бўлган интилишга ўхшайди. Шунинг учун ҳам рангларнинг инсон ҳаётига таъсири қадимдан олим ва рассомлар диққатини тортиб келган.
Бугунги кунда эса ранг ва унинг инсон психологиясига таъсирини ўрганиш - эмпирик илм ҳисобланади. Рангни ўрганишнинг бош мақсади руҳият ва рангни ўзаро таъсири, келиб чиқиши, инсон ҳаётида у ёки бу вазиятларда, эмоционал ҳолатларда тутган ўрнини ёритиб беришдан иборатдир.
Ранг барча жонворларга ҳаттоки, энг кичик организмларга таъсир килади. Ҳайвон ва ҳашоратлар ҳам рангларни ажратиб, уларга маълум бир таъсирлар кўрсатар экан. Масалан, пашшада олиб борилган тажрибада аниқланишича, улар кўк рангни ёқтиришмас экан. Бир хонани барча жихозларини, деразаларини кўк рангга бўяб, фақатгина бир кичкина деразани бўямай қолдирилибди. Айни пайтда барча пашшалар фақат оқ бўялмаган деразага қўнишибди. Чивинлар эса аксинча, энг хуш кўрган ранги кўк экан. Улар кўпинча кўк кийимдаги инсонларга хужум қилишлиги тажрибада исботланган.
Психолог Люшер ҳам рангларни узоқ вақт давомида ўрганиб, уларнинг инсон руҳиятига катта таъсири борлигини тасдиқлаган. Унинг фикрига кўра қизил – асаб тизимига кучли таъсир кўрсатади, ижодкорликка ундайдиган фаол ранг; яшил – руҳиятни тинчлантирадиган ранг; ҳаворанг, зангори – ранглар ҳам руҳиятни тинчлантириш билан биргаликда тана ҳароратини пасайтириш, қон босимини меъёрга келтириб, оғриқни сусайтириш хусусиятларига эга. Сиёҳ ранг ва бинафша ранг – илоҳий ҳиссиётлар ва ҳаёлпарастликка мойиллик уйғотади, улар асосан диндорлар ёки эртаксевар болаларнинг севимли ранги ҳисобланади. Жигар ранг – асабий холатдаги инсонлар танлайдиган ранг; қора ранг – танқид ва оқ ранг – софлик , мукамаллик ранги.
Немис шоири ва санъатшунос олими И.В.Гёте ҳам рангларнинг киши организмига кўрсатадиган таъсири билан қизиққан. У “Ранглар ҳақида таълимот” номли асарида илиқ ранглар кишида кайфи чоғлик, совуқ ранглар эса маъюслик туйғусини уйғотиши ҳақида ёзган. Узоқ вақт давомида рангли шишаларга тикилса, улар инсонда турли кайфиятни чақиришини ўз тажрибаларида исботлайди. Ҳар бир рангнинг ўзига яраша алоҳида белгиси, хусусияти мавжуд деб таъкидлаган. Унинг фикрича, хушкайфият уйғотувчи ранглар бу сариқ ва қизил. Бу ранглар инсонни шодлантирувчи, фаоллаштирувчи хисобланади. Салбий рангларга эса, тўқ кўк, қора рангларни мисол қилишимиз мумкин. Ушбу ранглар инсонни тушкунликка тушурувчи, ёмон хотираларни уйғотувчи хусусиятга эга. Яшил эса нейтрал ранг деб таъкидлаган.

Юқоридаги фикрлардан шуни англаш мумкинки, ранглар ҳақиқатдан ҳам ҳар бир инсон ҳаётининг объектив бир бўлагигина эмас, балки руҳияти, кайфияти ва ҳаттоки соғлиғига ҳам ўз таъсирини кўрсата оладиган омил эканлигини англаймиз. Шундай экан, ранглар ва уларнинг хусусиятлари масаласига жиддий қараш, ҳар томонлама тадқиқ этиш зарур. Чунки, ранглар ҳақида маълумотга эга бўлиш ва ундан унумли фойдаланиш ҳар қандай жамиятнинг кундалик ҳаётини ижобий томонга ўзгартиришга ёрдам бериши мумкин.
Хўш, айнан қайси ранглар инсонга қандай таъсир кўришини хусусий мисолларда кўриб чиқсак.
Қизил ранг
Энг машҳур ранглардан бири қизил рангдир. Қизил тусда ишланган хонанинг интерьери одамнинг қон босимини, томир уриши ва нафас олиш қобилиятини ошириши мумкин, деб ишонилади. Бундай хонада унга вақт одатдагидан тезроқ ўтаётганга ўхшайди.
Психологлар қизил ранг келтириб чиқарадиган қуйидаги тасаввурларни ажратиб кўрсатишади: энергия, хушомад, тажовузкорлик, ғазаб, нафрат, зўриқиш, фаоллик ва чалкаш нарсалар.
У футбол формаларини яратишда фаол қўлланилади, чунки немис олимлари футболчилар уй ўйинларида қизил ранг кўринишида ғалаба қозониш имконияти кўпайганлигини аниқлаганлар.
Қизил рангни афзал кўрган одамлар аниқ етакчилик фазилатларига эга эҳтиросли табиат соҳиби деб ҳисобланади, аммо эмоционал бўлишади.
Пушти ранг
Ёрқин пушти ранг одамда бахтиёр, ҳаяжонли, қувноқ, ёш, етук ва болалардек соф бўлган жиҳатларни акс эттиради.
Сокин пушти ранглар бошқача қабул қилинади: болаларча, романтик, нафис, заиф, мўрт, ширин, юмшоқ ва шинам нарса билан изоҳланади.
Кундалик ҳаётда пушти рангни афзал кўрган одамлар юмшоқ, меҳрибон, озгина хаёлпараст табиат, меҳр-муҳаббатли деб ҳисобланади.
Фаол ва ғайрат
Тўқ сариқ рангли одамлар тўқ сариқ рангни афзал кўришади. Кўпинча бу креатив фикрлайдиган ва ривожланган сезгига эга одамлар томонидан танланади. Улар одатда амбицияли, дўстсевар ва қизиқувчан кишилар бўлишади.
Тўқ сариқ ранги Шарқда машҳур бўлиб, дунёқарашдаги фарқ туфайли Европада камдан-кам учрайди. Бироқ, барибир тўқ сариқ рангни ғарб маданиятида учратиш мумкин. Масалан, Голландиянинг ҳар бир фуқароси ўз гардеробида камида битта тўқ сариқ нарсага эга бўлишни ўз бурчи деб билади. Чунки тарихан бу ранг монарх сулоласининг миллий ранги ҳисобланган.
Юқоридаги фикрлардан шуни англаш мумкинки, ранглар ҳақиқатдан ҳам ҳар бир инсон ҳаётининг объектив бир бўлагигина эмас, балки руҳияти, кайфияти ва ҳаттоки соғлиғига ҳам ўз таъсирини кўрсата оладиган омил эканлигини англаймиз. Шундай экан, ранглар ва уларнинг хусусиятлари масаласига жиддий қараш, ҳар томонлама тадқиқ этиш зарур. Чунки, ранглар ҳақида маълумотга эга бўлиш ва ундан унумли фойдаланиш ҳар қандай жамиятнинг кундалик ҳаётини ижобий томонга ўзгартиришга ёрдам бериши мумкин.
Хўш, айнан қайси ранглар инсонга қандай таъсир кўришини хусусий мисолларда кўриб чиқсак.
Қизил ранг
Энг машҳур ранглардан бири қизил рангдир. Қизил тусда ишланган хонанинг интерьери одамнинг қон босимини, томир уриши ва нафас олиш қобилиятини ошириши мумкин, деб ишонилади. Бундай хонада унга вақт одатдагидан тезроқ ўтаётганга ўхшайди.
Психологлар қизил ранг келтириб чиқарадиган қуйидаги тасаввурларни ажратиб кўрсатишади: энергия, хушомад, тажовузкорлик, ғазаб, нафрат, зўриқиш, фаоллик ва чалкаш нарсалар.
У футбол формаларини яратишда фаол қўлланилади, чунки немис олимлари футболчилар уй ўйинларида қизил ранг кўринишида ғалаба қозониш имконияти кўпайганлигини аниқлаганлар.
Қизил рангни афзал кўрган одамлар аниқ етакчилик фазилатларига эга эҳтиросли табиат соҳиби деб ҳисобланади, аммо эмоционал бўлишади.
Пушти ранг
Ёрқин пушти ранг одамда бахтиёр, ҳаяжонли, қувноқ, ёш, етук ва болалардек соф бўлган жиҳатларни акс эттиради.
Сокин пушти ранглар бошқача қабул қилинади: болаларча, романтик, нафис, заиф, мўрт, ширин, юмшоқ ва шинам нарса билан изоҳланади.
Кундалик ҳаётда пушти рангни афзал кўрган одамлар юмшоқ, меҳрибон, озгина хаёлпараст табиат, меҳр-муҳаббатли деб ҳисобланади.
Тўқ сариқ ранг
Фаол ва ғайратли одамлар тўқ сариқ рангни афзал кўришади. Кўпинча бу креатив фикрлайдиган ва ривожланган сезгига эга одамлар томонидан танланади. Улар одатда амбицияли, дўстсевар ва қизиқувчан кишилар бўлишади.
Тўқ сариқ ранги Шарқда машҳур бўлиб, дунёқарашдаги фарқ туфайли Европада камдан-кам учрайди. Бироқ, барибир тўқ сариқ рангни ғарб маданиятида учратиш мумкин. Масалан, Голландиянинг ҳар бир фуқароси ўз гардеробида камида битта тўқ сариқ нарсага эга бўлишни ўз бурчи деб билади. Чунки тарихан бу ранг монарх сулоласининг миллий ранги ҳисобланган.
Абдулазизхон Акрамов тайёрлади.