“Сирли мижоз” – давлат хизматларини сифатли ривожлантиришга хизмат қилади
Давлат хизматлари кўрсатиш жараёнини ўрганиш, таҳлил қилиш, соҳадаги муаммоларни аниқлаб, уларни бартараф этиш Адлия вазирлигининг асосий вазифалариданбири ҳисобланади.
Бу борада «Сирли мижоз» институтининг роли ва аҳамияти беқиёс ҳисобланади. Ушбу институт Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 февралдаги ПҚ–4210-сон «Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглар ва индекслардаги ўрнини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида соҳада жорий этилган.
«Давлат хизматларининг сирли мижози» (кейинги ўринларда – “Сирли мижоз” деб юритилади) институти давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатишда қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши, шунингдек хизмат кўрсатувчи ходимларнинг профессионаллиги ва тезкорлиги, уларнинг хизмат кўрсатиш жараёнида аҳоли билан муомала қилиш маданиятини баҳолаш имкониятини беради.
Мазкур тадбир Адлия вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.
«Сирли мижоз» тадбирларини ўтказишдан кўзланган мақсад ваколатли идораларнинг камчиликларини аниқлаб, масъул ходимларни жазолаш эмас, балки давлат хизматларининг тезкорлиги, шаффофлиги, қулайлиги ва сифатини ошириш, бюрократия, сансалорлик ва бошқа тўсиқларга йўл қўймасликни таъминлашорқали мамлакатимизнинг халқаро рейтинглар ва индекслардаги ўрнини яхшилашдан иборатдир.
Шу мақсадда, Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил И-чораги давомида «Ўзсувтаъминот» АЖнинг ҳудудлардаги филиаллари томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш ҳолати «давлат хизматларининг сирли мижози» мониторинги асосида ўрганилди.
Мониторинг давомида жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида кўплаб қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилаётганлиги аниқланди.
Қонун бузилиши ҳолатларининг аксариятини «ягона дарча» тамойилига зид равишда тўғридан-тўғри хизмат кўрсатиш, ортиқча ҳужжат ва тўловлар талаб қилиш, мурожаатларни асоссиз равишда рад этиш ва муддат бузилишлардан иборатдир.
Масалан, Асака туман сув таъминоти филиали масъул ходими У.Қ.га мурожаат қилинганида, филиал раҳбари номига техник шарт олиш учун ариза ёзилиши, унга паспорт нусхаси, тадбиркорлик гувоҳномаси ва банк реквизитлари илова қилиниши, техник шарт ҳамда ҳисоблагич учун жами 1 005 000 сўм миқдорида тўлов қилинишини, техник шарт олиш, ҳисоблагич ўрнатиш ва шартнома тузиш учун Давлат хизматлари марказига бориш шарт эмаслигини маълум қилган.
Бу каби ҳолатлар Андижон туман филиали ходими Р.А., Булоқбоши туман филиали раҳбари Х.К., Избоскан туман филиали ходими М.Р., Жалақудуқ туман филиали ходими Ф.Й., Хўжаобод туман филиали ходими Д.Т. ҳамда Қўрғонтепа туман филиали ходими Р.Х.ларнинг фаолиятида такрорланган.
Ваҳоланки, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 март кунидаги
256-сонли қарори билан тасдиқланган Юридик ва жисмоний шахсларни сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг
8-бандида истеъмолчилар сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этиши ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтиши;
9-бандида объектнинг аҳоли яшаш жойи ҳудудига нисбатан жойлашиши акс эттирилган вазият режаси (тархдан кўчирма нусхаси), уланаётган объектнинг сувдан фойдаланиш турлари, шу жумладан, ўт ўчириш бўйича кўрсаткичлари акс эттирилган сув истеъмоли ва сувни чиқариб ташлаш ҳажми тўғрисидаги маълумот, бошқа жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкида бўлган сув қувурлари – канализация тармоқларига уланиш учун рухсатнома каби ҳужжатлар тақдим қилиниши;
11-бандида эса давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10% миқдорида йиғим ундирилиши белгиланган.
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида орқали мурожаат қилинганда белгиланган йиғимнинг 90% ундирилиши кўрсатилган.
Юқорида қайд этилган қонун бузилиши ҳолатларини сув таъминоти филиаллари фаолиятида тизимли равишда кузатиш мумкин.
Ўтказилган тадбирлар натижасида сув таъминоти филиаллари масъул ходимларининг бепарволиги, масъулиятсизлиги ва сусткашлиги натижасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларига ўз вақтида ва белгиланган тартибда жавоб берилмаслиги аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига сифатсиз хизмат кўрсатилишига, соҳада коррупция ҳолатлари ортишига, ваколатли ташкилотлар томонидан фуқароларнинг аризаларини асоссиз равишда рад қилиниши натижасида фуқаролар томонидан Давлат хизматлари марказларига такроран мурожаат қилишларига сабаб бўлмоқда. Бу эса ўз навбатида Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглар ва индекслардаги ўрнига салбий таъсир этувчи омиллардан бири ҳисобланади.
Шу ўринда, давлат хизматларини кўрсатувчи ваколатли органлардан давлат хизматларини кўрсатишнинг белгиланган тартиби ва муддатларига риоя қилиш, аризаларни асоссиз равишда рад қилиниши ҳамда соҳада коррупциявий ҳолатларни олдини олиш сўралади.
Шу билан бирга, Адлия вазирлиги назорат фаолиятини янада кучайтириши ва келгусида бу йўналишда назорат тадбирларини ўтказган ҳолда қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чораларини қўллаб боради.
Давлат хизматлари кўрсатилиши устидан