June 6, 2022

Давлат хизматлари ёналишида фуқаролардан келиб тушган қизиқарли саволларга жавоб берамиз!

Савол: Хусусий корхона мулкдори ўз улушини сотган тақдирда, ўзгаришларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун қайси ҳужжатларни тақдим қилиши лозим?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 9-февралдаги 66-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субйектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан улушнинг бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тадбиркорлик субйекти ваколатли бошқарув органининг таъсис ҳужжатларига улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ бўлган ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қарори, давлат тилидаги таъсис ҳужжатлари, улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим етишингиз лозим. Ушбу Низомга асосан таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш таъсис ужжатларини янги таҳрирда қабул қилиш йўли билан амалга оширилади.

Савол: Давлат хизматлари маркази ходимининг корхонани сотиш шартномасини нотариал тасдиқлатиш талабини қонуний асослаб беринг?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси “Хусусий корхона тўғрисида”ги Қонунининг 27-моддасига асосан хусусий корхона мулкдори хусусий корхонани мол-мулк мажмуаси сифатида сотишга, ҳадя қилишга, васият қилиб қолдиришга ёки уни ўзгача усулда бошқа шахсга ўтказишга ҳақли.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 490-моддасида корхонани сотиш шартномаси тарафлар имзолаган ёзма шаклдаги битта ҳужжат тарзида тузилиб, нотариал гувоҳлантирилиши ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозимлиги, бунда ваколатли давлат органининг қарорига биноан танлов (тендер) асосида тузиладиган корхонани сотиш шартномаси нотариал гувоҳлантирилиши шарт емаслиги белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 2-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Йўриқноманинг (рўйхат рақами 3113, санаси 04.01.2019 й.) 58-бандига асосан корхонани сотиш шартномаси тасдиқланаётганда, нотариал тасдиқланган корхонанинг олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш шартномаси мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланиши белгиланган.