August 3, 2020

Тўлиқсиз иш вақтида ишлайдиган ходимлар учун байрам арафасидаги кунни 1 соатга камайтириш назарда тутилганми?

Тўлиқсиз иш вақтида банд бўлган ходимлар учун байрам арафаси куни ҳам 1 соатга қисқаради. Чунки,— МКнинг 121-моддасига кўра байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.Мазкур меъёр умумий тусга эга ҳсобланади. У тўлиқсиз иш куни банд бўлган ходимларга ҳам татбиқ этилиши шарт, чунки улар учун ҳеч қандай истиснолар назарда тутилмаган.МК 119-моддасининг учинчи қисмига биноан, тўлиқсиз иш вақти шарти билан ишлаш ходимнинг йиллик асосий меҳнат таътилининг муддатини, меҳнат стажини ҳисоблашни ҳамда бошқа меҳнатга оид ҳуқуқларини чеклашга асос бўлмайди ва ишланган вақтга ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотга мутаносиб равишда ҳақ тўланади.Шунингдек, ишлаб чиқариш-техник ва бошқа шартларга кўра тўхтатиб қўйиш мумкин бўлмаган, иш (смена) муддатини камайтириш мумкин бўлмаган ишларда байрам арафаси кунида ортиқча ишлашга (1 соатга) икки ҳиссадан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўланади. Ходимнинг илтимосига биноан у иш вақтидан ташқари ишланган соатлар сони билан ўлчанадиган миқдорда отгул берилиши билан компенсацияланиши ҳам мумкин. Иш вақтидан ташқари бажарилган иш отгул билан компенсацияланганда бундай ишлар учун камида 1 ҳисса миқдорида меҳнат ҳақи тўланади (МКнинг 157-моддаси).

Иштихон туман адлия бўлими