July 17, 2020

ТАДБИРКОРЛАР ҲУҚУҚЛАРИ АДЛИЯ ҲИМОЯСИДА

Туман адлия бўлими томонидан фуқаро Д.Сафаровнинг жорий йил 08 июндаги АТ “Халқ банк” Иштихон филиали тадбиркорлик яьни дехқончилик билан шуғулланиш учун артезан қудуғи ўрнатишга 25 миллион сўм имтиёзли кредит ажратиш масаласини 2019 йил июнь ойидан бўён хал этмаётганлиги, банк ходимлари мурожаатини пайсалга солаётганлиги, шу боис банк ходимларига нисбатан чоралар кўрган холда банкдан имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам беришни сўраб ёзган шикоят аризаси кўриб чиқилди.

Аниқланишича, фуқаро Д.Сафаровнинг имтиёзли кредит ажратиш ҳақидаги аризаси АТ “Халқ банк” Иштихон филиалида 2020 йил 5 март куни руйхатга олинган.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида АТ “Халқ банк” Иштихон филиали томонидан амалдаги қонун хужжатлари талабларига риоя қилинмаганлиги, аризаси руйхатга олинмай, кредит ажратиш масаласи пайсалга солинганлиги, қонун бузилиши ҳолатларига йўл қуйилганлиги аниқланиб, туман адлия бўлими томонидан йўл қуйилган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида АТ “Халқ банк” Самарқанд вилоят бошқармасига тақдимнома киритилди.

Туман адлия бўлимининг аралашуви ва қўллаган таъсир чораси натижасида АТ “Халқ банк” Иштихон филиали ходимлари Б.Холмурадов ва Ж.Жумаевларнинг интизомий жазоларга тортилиши ва тадбиркор Д.Сафаровга кредит шартномаси асосида АТ “Халқ банк” Иштихон филиалидан 25 миллион сўм имтиёзли кредит маблағи ажратилиши таъминланди, тадбиркорнинг бузилган хуқуқлари тикланиши таъминланди.