July 22, 2020

Карантин даврида давлат-хусусий шериклик асосида ишлаётган оилавий нодавлат МТМ раҳбарлари, услубчилари, педагоглари ва ёрдамчи ходимларига иш ҳақи тўланадими?

Ходимларга иш ҳақи тўлаш МТМдаги болалар сонига ажратиладиган субсидиялар билан тўланадиган МТМ харажатларига тенглаштирилади, карантин даврида бундай иш ҳақи тўланмайди.

Субсидиялар ажратиш сиёсати бевосита Молия вазирлиги томонидан амалга оширилишини ҳисобга олган ҳолда, ушбу масалани ойдинлаштириш учун Молия вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилиш ва у ерда хулоса олиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Иштихон туман адлия бўлими