July 20, 2020

Коронавирус пандемияси сабабли ходимлар меҳнат таътилидалиги даврида ҳисобот топширилмаганлиги сабабли маъмурий жаримага тортилишим қонунийми?

Кичик корхоналардан ташқари, мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхона, ташкилот ва муассасалар иш берувчилари бўш иш жойлари бор-йўқлиги тўғрисидаги маълумотларни ҳамда ходимларнинг ишдан озод қилиниши тўғрисидаги ахборотларни туман, шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига ҳар ойнинг 5-санасидан кечиктирмасдан ҳар ҳисобот ойининг 30-31 санаси ҳолати бўйича электрон ёки қоғоз шаклида тақдим этиши шарт.

Коронавирус пандемияси тарқалишига қарши чора-тадбирлар тўғрисидаги қабул қилинган қарорларда иш берувчиларни бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этмасликдан озод қилинмаган, шу сабабли маълумотлар белгиланган муддатларда тақдим этилиши лозим.

Шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 229-моддасига асосан бўш иш ўринларини яшириш ёки ахборотни ўз вақтида тақдим этмаслик учун маъмурий жарима жазоси қўллашга сабаб бўлади.

Иштихон туман адлия бўлими