July 14, 2020

Масофадан ишланганда меҳнат шартномасига ўзгартириш киритиладими ёки ойлик меҳнат ҳақи ўзгарадими?

– Карантин даврида иш берувчилар ходимларнинг розилиги билан меҳнат шартномасига тегишли ўзгартиришлар киритишлари ва ходимларни масофавий ишлаш режимига, ўзгарувчан иш графигига ёки уйда ишлашга ўтказишлари мумкин.

Мазкур ҳолатларда ходимларнинг меҳнатига қуйидаги тартибда ҳақ тўланади:

·         меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш – ходим масофавий ишлашга ўтказилгунига қадар белгиланган тариф ставкасидан (лавозим маошидан) келиб чиққан ҳолда;

·         меҳнатга ишбай ҳақ тўлаш – белгиланган нархлардан келиб чиққан ҳолда.

Мазкур ҳолатда ойлик иш ҳақингиз сиз билан иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномасида белгиланган тартибда тўлиқ ҳажмда тўланади.

Иштихон туман адлия бўлими