Ўзбекистон ёш олимининг халқаро арбитраж сохасидаги янги натижалари
Ўзбекистон Республикаси фуқароси, юридик фанлари дкотори, профессор в.б., шу жумладан Тошкент давлат юридик университети проректори лавозимида ишлаб келаётган Рустамбеков Исламбек Рустамбекович дунёдаги машхур учта халқаро арбитраж марказлари арбитри рўйхатига киритилди, жумладан у Гонконг халқаро арбитраж маркази (HKIAC), Куала-Лумпурдаги Осиё халқаро арбитраж маркази (AIAC) (Малайзия) арбитри ҳамда Вена халқаро арбитраж маркази (VIAC) (Австрия) томонидан тавсия этиладиган мутахассислар рўйхатига киритилди.
Шунингдек, у Халқаро арбитрлар институти (CIArb), Ҳамжамият ҳуқуқшунослар ассоциацияси (CLA) (Буюкбритания) ва Тижорат арбитражи халқаро ассоциацияси (ICCA) (Нидерланды) аъзоси бўлди.
Таъкидлаш жоизки Исламбек Рустамбеков “Халқаро тижорат арбитражи” ўқув дастури ва ушбу фан бўйича биринчи дарслик муаллифидир. Унинг муаллифлиги остида халқаро арбитраж ва медиация масалаларига бағишланган бир қатор ўқув қўлланмалар ва илмий нашрлар эълон қилинган.
Мамлакатимиз ёш олимларининг бундай натижалари юртимизда олиб борилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар натижаси бўлиб, мавжуд салоҳият, халқаро миқёсга чиқиш ва эътирофга сазовор бўлиш имкониятини тўлиқ намоён қилади.