Адлия вазирлигининг навбатдан ташқари ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди
2021 йил 11 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг навбатдан ташқари кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори ҳамда “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш бўйича келгусида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Ҳайъат мажлиси видеконференцалоқа шаклида ўтказилиб, унда адлия органлари ва муассасаларининг раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этишди.
Мажлис давомида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси назоратини самарали ташкил қилиш, Президентнинг ер тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштиришга оид Фармони ижросини таъминлаш бўйича ҳудудий адлия органларига белгиланган вазифалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, юридик техникум битирувчиларининг илк маротаба Тошкент давлат юридик университетига кириш ҳудудий адлия органларининг йўлланмалари бўйича тест синовларисиз якка тартибдаги суҳбат асосида қабул қилиниши алоҳида назоратда олиниши бўйича керакли кўрсатмалар берилди.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими