March 18, 2020

1

2019 йилда халқаро тузилмалар ва фуқаролардан Г.Каримовага нисбатан олдин олиб борилган тергов ҳаракатлари билан қамраб олинмаган жиноятлар ҳақида хабарлар келиб тушди. Бу эса янгидан очилган ҳолатлар бўйича янги жиноят иши очилишига асос бўлди.
Тергов Г.Каримова ўзига яқин шахслардан иборат бир нечта уюшган жиноий гуруҳ тузиб, жиноий уюшмага раҳбарлик қилганлиги, республиканинг саноат корхоналарида фаолият юритиб, унга жиноий йўл билан орттирилган даромаддан улуш бериб турган яна бир уюшган жиноий гуруҳга раҳбарлик қилганлиги аниқланган.
Бундан ташқари, жиноий иш материалларига кўра, Г.Каримова фуқароларга ва турли компаниялар эгаларига босим ўтказиш ва қўрқитиш йўли билан ўзларининг мулкларини унга қарашли компанияларга қайта расмийлаштириб беришга мажбурлаган.
Иш бўйича тергов давомида Г.Каримованинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини у ва унинг яқин қариндошлари томонидан жалб этилган
7 нафар адвокат ҳимоя қилди. Бундан ташқари, барча тергов тергов ҳаракатларида адвокатларнинг иштироки таъминланди ва уларнинг ҳеч қандай чекловларсиз Г.Каримова билан холи учрашишига имконият яратиб берилди.
Тергов тадбирлари давомида Ўзбекистон Республикасининг жиноят-процессуал қонунчилигининг бузилишига, шунингдек гумон қилинувчилар ва айбланувчиларнинг ҳуқуқлари бузилишига йўл қўйилмаган.
2020 йил 18 март куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида
Г. Каримова ва у томонидан ташкил этилган жиноий уюшма аъзоларига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.
Ўтказилган суд мажлисида судланувчилар, гувоҳлар, жабрланувчилар кўрсатмалари тингланди, далиллар текширилди ва судланувчилар ҳимоячиларининг важлари муҳокама қилинди.
Суд жиноят иши материалларини ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганиб, судланувчи Г. Каримовани жиноий уюшма ташкил этиш, товламачилик, ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва бошқа жиноятларни содир этганликда айбли деб топди.
Суд ҳукми билан Г. Каримовага 13 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жиноят қонунчилиги нормаларига мувофиқ ҳамда бир неча жиноят ва ҳукмлар мажмуи бўйича жазо тайинланганлигини инобатга олган ҳолда жазо муддатини 2015 йил 21 августдан бошлаб ҳисоблаш белгиланди.
Қолган судланувчиларга ҳам содир этилган жиноятларнинг оғирлилик ва ижтимоий хавфлилик даражаси ҳамда уларнинг жиноятлардаги иштирокидан келиб чиқиб, тегишли жазолар тайинланди.
Олдин кўрилган жиноий ишлар, шунингдек, сўнгги жиноий иш доирасида етказилган зарар миқдори 3,8 трлн. сўм ва 165 млн. АҚШ долларини ташкил этди.
Шу билан бирга, Г.Каримовага оид хабарларда мулкларни қайтариш масаласи яна кўтарилиётганлиги муносабати билан Адлия вазирлиги Г.Каримовага нисбатан бошқа давлатларда ҳам тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлигини эслатиб ўтишни жоиз деб ҳисоблайди. Ушбу ишлар бўйича Г.Каримова жиноий йўл билан орттирилган маблағларни легаллаштириш билан боғлиқ жиноятларга қўл урганликда айбланмоқда.
Хорижий давлатларда олиб борилаётган тергов материаллари ва расмий манбаларда келтирилишича, Г.Каримова ва унга алоқадор шахслар томонидан Латвия, Швейцария, Франция, Швеция, Нидерландия ва эҳтимол бошқа давлатларда жиноий йўл билан билан орттирилган маблағларни ювиш бўйича ноқонуний коррупцион схемалар амалга оширилган.
Қайд этиш жоизки, мулкларни қайтариш бўйича барча музокаралар ва тадбирлар расмий даражада Ўзбекистон қонунчилиги ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ олиб борилмоқда.
Хусусан, Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистоннинг ваколатли идоралари иштирокида Г.Каримова томонидан жиноий йўл билан орттирилган 1,3 млрд. АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги мулкларни қайтариш бўйича Швейцария, Франция, Россия Федерацияси ва бошқа давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.
Мазкур мулклар хорижий давлатларнинг ваколатли органлари томонидан ҳибсга олинганлиги муносабати билан, улар анчадан буён Г.Каримова (унинг оила аъзолари)нинг тасарруфида эмас.
Шу боис, Ўзбекистонга мулкларни Г.Каримованинг ўзи қайтарганлиги ёки қолган мулклар бевосита Г.Каримова ёхуд бошқа алоҳида шахслар томонидан қайтарилиши мумкинлиги ҳақидаги таъкидлар ҳуқуқий асосга эга эмас ва шу боис ҳақиқатга тўғри келмайди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлимиАдлия вазирлиги: Активларни қайтаришда Г.Каримованинг роли умуман йўқ

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими