Тошкент давлат юридик университетининг халқаро ҳамкорлиги янада кенгаймоқда
2020 йил 4 март куни Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференциясининг навбатдаги мажлиси доирасида Тошкент давлат юридик университи (ТДЮУ) ва Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик келишувини имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси (ХХҲГК) 1983 йилда халқаро хусусий ҳуқуқ нормаларини унификациясини таъминлаш мақсадида ташкил этилган халқаро ташкилот бўлиб ҳисобланади.
Таъкидлаш жоизки, айнан шу куни Ўзбекистон Республикаси ҳам ХХҲГКга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилинди ҳамда ТДЮУ мазкур нуфузли халқаро ташкилот билан ҳамкорлик келишувини имзолаган дунёдаги 17 университет бўлди.
Имзоланган келишув доирасида тарафлар ўқитувчи, докторант ва талабаларни ХХҲГКга стажировкага юбориш, ҳамкорликда илмий тадқиқотлар ўтказиш, ТДЮУга халқаро экспертларни жалб этиш, қўшма тадбирлар ўтказиш, биргаликда халқаро ҳужжатларни таҳлил қилиш ва халқаро хусусий ҳуқуқни бирхиллаштириш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга келишиб олишди. Таъкидлаш жоизки ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори мазкур ҳамкорликни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлашни амалга оширади.
Мазкур ҳамкорлик мамлакатимизда халқаро хусусий ҳуқуқ илмининг ривожланиши, ушбу соҳадаги ҳуқуқни қўллаш амалиётининг такомиллашиши ҳамда дарс машғулотларини сифатини ошишига хизмат қилади.
Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими