Диққат: танловнинг биринчи кун натижалари эълон қилинди!
Хабарингиз бор жорий йил 17 сентябрь куни Ҳукумат қарори асосида Наманган шаҳри, Қарши ва Марҳамат туманларида эксперимент тариқасида давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизматлар кўрсатиш марказлари ташкил этилган эди.
Эндиликда мазкур юридик хизмат марказларини етарли билим, малака ва тажрибага ега бўлган мутахассислар билан тўлдириш муҳим вазифа ҳисобланади.
Шу мақсадда, жорий йилнинг 28 сентябрь куни Марҳамат тумани адлия бўлими ҳузурида ташкил этилган юридик хизмат кўрсатиш марказидаги мавжуд вакант лавозимларга танлов бўлиб ўтди.
Танлов жараёни Адлия вазирлиги масъул ходимларидан иборат бўлган Комиссияси бошчилигида, очиқ ва шаффоф тарзда бўлиб, вазирлигининг расмий веб-сайти www.minjust.uz ва фейсбук ижтимоий тармоғидаги “Адлия билан мулоқот” гуруҳида онлайн равишда ёритиб борилди.
Танловда қатнашиш учун жами 15 нафар номзоддан аризалар келиб тушган ва шундан 10 нафари иккинчи босқич (тест)да иштирок этишди. Тест натижалари бўйича ижобий балл тўплаган 8 нафар номзод учинчи босқич (суҳбат)га йўл олишди.
Танлов натижаларига кўра Комиссия хулосаси асосида 8 нафар номзоддан 3 нафари Марказнинг етакчи юрисконсульт лавозимига тавсия қилинди.