Ўзбекистон БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзоси бўлди
2020 йил 13-октабр куни кечган сайлов натижасига кўра Ўзбекистон Республикаси ҳам БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзоси этиб сайланди.
2018 йилнинг 26 февраль куни Женевада БМТнинг Инсон хуқуқлари бўйича кенгаши 37-сессиясида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Давлетов илк бор Ўзбекистоннинг 2021-2023 йилларда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзо этиб сайланиш истаги борлигини билдирганди.
Бундай қарор мамлакатда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳолатини сифат жиҳатдан яхшилаш, Ўзбекистоннинг халқаро ҳамкорлигини сезиларли фаоллаштириш, шунингдек республикада амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисидаги халқаро ташкилотларнинг ижобий баҳосини олишда муҳим аҳамиятга эга.
Маълумот учун: мазкур кенгаш БМТ тизимидаги ҳукуматлараро орган бўлиб, 2006 йилнинг 15 мартида ташкил этилган. Унинг таркибидан 47 давлат ўрин олган бўлиб, БМТ Бош Ассамблеясининг кўпчилик аъзолари томонидан тўғридан-тўғри яширин овоз бериш йўли билан уч йил муддатга сайланади. Бунда номзод давлатларнинг инсон ҳуқуқлари ҳимоясига қўшган улуши, кўнгилли мажбуриятлари ва ваъдалари ҳисобга олинади.
Кенгашинингасосий вазифаси - эркинлик, қонун устуворлиги ва адолатни тарғиб қилиш, шунингдек, жаҳон бўйлаб бу борадаги вазиятни назорат қилиб, ҳукуматларга кўрсатма ва тавсиялар беришдан иборат.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими