Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппаратидаги бўш (вакант) лавозимлар бўйича 5-сонли эълон
1. Халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси бош маслаҳатчиси;
2. Иқтисодий қонунчилик бошқармаси бош маслаҳатчиси;
3. Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси бош маслаҳатчиси;
4. Халқаро рейтинглар ва индекслар билан ишлаш бошқармаси етакчи маслаҳатчиси;
5. Адлия вазирлиги марказий аппаратида 3 та иш юритувчи котиб лавозимларига танлов эълон қилинмоқда.
Мурожаат муддати ва манзил:
- номзодлар 2020 йил 16 октябрга қадар белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини Адлия вазирлигининг [email protected] электрон почтасига юбориш лозим (маълумот учун телефон: 71-207-04-42)
Ишга қабул қилиш тартиби ва саволлар рўйхати билан https://www.minjust.uz/uz/about/jobs/ ҳавола орқали ҳамда лавозимларга қўйиладиган малака ва кўникма талаблар билан Адлия вазирлигининг www.minjust.uz расмий сайти орқали танишинг.
Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг 71 207-04-64 телефон рақамига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.
Лавозимларга қўйиладиган малака ва кўникма талаблар
Бош маслаҳатчи:
- фаолият йўналишлари бўйича қонунчилик ва ҳуқуқ амалиётини юқори савияда билиш;
- ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш;
- аниқ тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- ҳуқуқий ва расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;
- жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;
- соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
- қарор қабул қилиш ва коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;
- ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширади.
Расмий талаблар:
- олий юридик маълумот;
- мутахассислик бўйича камида 3 йил иш стажи, муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликга эга бўлади;
- давлат тилини мукаммал билиш, чет тилларини билиши ижобий қабул қилинади;
- шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.
Етакчи маслаҳатчи:
- фаолият йўналишлари бўйича қонунчиликни билиши;
- ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш;
- давлат дастури ва бошқа тадбирлар режасини амалга ошириш;
- расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;
- жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;
- соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
- таркибий бўлинма раҳбари томонидан берилган топшириқларни ижро қилиш;
- коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;
- ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширади.
Расмий талаблар:
- олий юридик маълумот;
- мутахассислик бўйича камида 2 йил иш стажи;
- давлат тилини мукаммал билиш, чет тилларини билиши ижобий қабул қилинади;
- шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.