МАХСУС МТТ ХОДИМЛАРИГА НЕГА ҚЎШИМЧА ҲАҚ ТЎЛАНМАГАН?
Фурқат тумани 19-махсус кўп тармоқли ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим ташкилотида фаолият олиб борадиган ишчиларнинг маошига қўшимча устама қўшиб берилиши керак. Аммо 2018-йилдан бери тарбиячиларнинг ойлигига атига 30 фоиз қўшимча ҳақ тўланган халос. Қолган 70 фоизи тўланмай келинган.
2020-йилда махсус мактабгача таълим ташкилотига текширувчилар келади ва улар ҳужжатларни текшириш жараёнида тарбиячиларга 100 фоиз қўшимча ҳақ тўланмаганини аниқлайдилар.
Шундан сўнг МТТ ишчилари Фурқат тумани Адлия бўлимига мурожаат қиладилар. Адлия ходимлари эса мурожаат қилган 22 нафар тарбиячилар номидан Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судига “иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш тўғрисида” даъво аризаси киритди ва мурожаат қанотлантирилди.
2020-йилнинг сентябр ойида махсус мактабгача таълим муассасасининг 39 нафар ходимлари ҳам Адлия бўлимига уларга ҳам қўшимча ҳақ тўланмаётгани бўйича муржаат қилганлар. Туман Адлия бўлими ММТТга тақдимнома киритдилар ҳамда 39 нафар ишчига 122 138 886 сўм ундириб берилди.