Ушбу савол юзасидан АОКАда бўлиб ўтган брифингда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи Аброр Холматов маълумот берди: «Пенсиялар — ёшга доир пенсия, ногиронлик пенсияси ва боқувчисини йўқотганлик ҳақидаги пенсияга бўлинган. Шуни адаштирмаслик керак. Нафақа - бу пенсия эмас. Кўп ижтимоий тармоқларда нафақа ва пенсия тушунчаларини чалкаштириб юборишади. Бу икки хил нарса. Нафақа — иш стажи йўқ одамга берилади. Бу давлат томонидан кафолатланган маблағ. Пенсияда эса шу фуқаро фақат пенсия жамғармасига ўз ҳиссасини қўшгандан кейингина, унга пенсия тайинланади. Бу нима дегани? Чет элда ишлаётган фуқаро ихтиёрий тарзда жамғармага ўз ҳиссасини қўшса, қонунчиликда белгиланган миқдорда ижтимоий...