November 2, 2018

САВОЛ-ЖАВОБ

❗️👨‍🎓 #yuridik_maslahat

📩➡️ САВОЛ: Ассалому алайкум Жавоҳир. Битта савол билан мурожаат қилмоқдамиз. Пенсияга чиқиш учун мурожаат қанча вақтда кўриб чиқилади ? Шу ҳақида маълумот беринг.Олдиндан раҳмат.

📨👔➡️ ЖАВОБ: Пенсияга чиқиш учун: Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 45-моддасига асосан пенсия тайинлаш тўғрисидаги ҳужжатларни қараб чиқиш муддатлари пенсия тайинлаш тўғрисидаги ҳужжатлар улар тушган кундан эътиборан 10 кундан кечиктирмасдан қараб чиқилади.

Бунда, Пенсия жамғармаси бўлими (ҳар бир туманда фаолият кўрсатади) пенсия ва нафақаларни тайинлаш комиссияси бошқа зарур ҳужжатлар билан биргаликда пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза тушгандан кейин ўн кун муддатда тегишли қарор қабул қилади (пенсия тайинлаш тўғрисида, пенсия тайинлашни рад этиш ҳақида, тақдим этилган ҳужжатларнинг асосланганлигини текшириш тўғрисида ва шу кабилар).

Пенсия жамғармаси бўлими пенсия тайинлаш учун тақдим этилган ҳужжатларни текшириш тўғрисида қарор чиқарган ҳолларда, текшириш тамом бўлиш муддатидан қатъи назар, пенсия тайинлаш учун дастлаб мурожаат қилинган сана пенсия тайинлаш учун мурожаат қилинган сана ҳисобланади.

Каналга уланиш: 👇

@yuridikmaslahat