November 2, 2018

Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

#huquqiy_yangilik

Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди

✅ Қарорга мувофиқ 2018 йил 16 ноябрдан истеъмол солиғини ҳисобга олган ҳолда автобензин ва дизель ёқилғиси чакана нархлари:

👉 Аи-80 автобензинга – 4 000 сўм/литр;

👉 Аи-91 автобензинга – 4 500 сўм/литр;

👉 дизель ёқилғисига – 4 800 сўм/литр;

👉 ЭКО дизель ёқилғисига – 4 900 сўм/литр этиб белгиланди.

2019 йилнинг 1 январидан бошлаб Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида эксперимент тариқасида қуйидагилар жорий этилади:

👉 аҳоли истеъмоли учун электр энергияси базавий нормаси ойига бир абонентга 300 кВт.соат;

✅ аҳоли истеъмоли учун табиий газнинг базавий нормаси:

👉 иситиш мавсуми даврида якка тартибда иситиладиган уйлар ва квартираларда яшайдиган бир абонентга ойига 1000 куб.м;

👉 бошқа ҳолатларда бир абонентга ойига 250 куб.м.

Бунда аҳоли билан электр энергияси ва табиий газ учун ҳисоб-китобларни амалга оширганда:

👉 базавий норма доирасида – белгиланган тариф бўйича;

👉 базавий нормадан ортган қисми учун – белгиланган тарифга 1,2 баравар оширилган коэффициент қўлланилади.

Манба: @huquqiyaxborot

Каналга уланиш👇

@adolatuchun