Бир неча талабни бирлаштириш асослари
Асос: ИПКнинг 149 моддасининг охирги қисмида қуйидагича жумла мавжуд: “Даъвогар ўзаро боғлиқ бўлган бир нечта талабни битта даъво аризасига бирлаштиришга ҳақли.” ;
ФПКнинг 155 моддасида ҳам айни шундай банд мавжуд: “Даъвогар бир аризада ўзаро боғлиқ бўлган бир неча талабни бирлаштиришга ҳақли.” Ушбу моддага берилган шарҳга кўра ишда иштирок этаётган шаҳсларнинг бир ҳиллиги ҳам даьво аризасини бирлаштиришга асос бўлади.;
Ўз кучини йўқотган ХПКнинг 115 моддасида айни шундай банд мавжуд бўлиб, унга қўшимча равишда Ўз.Рес. Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 162-сонли “Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўз.Рес. Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида”ги қарорининг 23 бандида қуйидаги жумла мавжуд яьни - ХПКнинг 115-моддасига мувофиқ даъвогар ўзаро боғлиқ бўлган бир неча талабни битта даъво аризасида бирлаштиришга ҳақли. Бир неча даъво талаблари, агар улар хўжалик судига тааллуқли бўлган низоли моддий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан ҳолда ўзаро боғлиқ бўлса, бирлаштирилиши мумкин (хусусан, қайтарилмаган кредит, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар ва неустойкани ундириш ҳақида; ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш ва шу ҳужжат асосида тўланган суммаларни қайтариш ҳақида; бир неча транспорт ҳужжатлари бўйича олинган ва битта қабул қилиш ҳужжати билан расмийлаштирилган ёки битта ҳисоб-китоб ҳужжати бўйича тўланган камомад миқдорини ундириш ҳақида).