Ишсизлик нафақасига оид
Ишсизлик нафақаси ишсиз деб эътироф этилган шахсга у иш қидираётган шахс сифатида маҳаллий меҳнат органида рўйхатдан ўтган кундан эътиборан тайинланади. Қарамоғида учтагача киши бўлган, ўттиз беш ёшга тўлмаган ишсиз эркакларга ишсизлик нафақаси улар ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этган тақдирда тайинланади.
Ишсизлар – ўн олти ёшдан то пенсия билан таъминланиш ҳуқуқини олишгача бўлган ёшдаги, ҳақ тўланадиган ишга ёки даромад келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган меҳнатга лаёқатли шахслар.
Ишсизлик нафақаси қуйидаги муддатларда ва миқдорларда тўланади:
👉 ишдан ва иш ҳақидан маҳрум бўлган ёки узоқ танаффусдан кейин ишлашни қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсларга ўн икки ойлик давр мобайнида йигирма олти ҳафта, олдинги иш жойидаги иш ҳақининг эллик фоизи миқдорида, лекин энг кам иш ҳақидан оз бўлмаган ва ўртача иш ҳақидан ортиқ бўлмаган миқдорда;
👉 илгари ишламаган шахсларга ўн икки ойлик даврда ўн уч ҳафта, энг кам иш ҳақининг камида етмиш беш фоизи миқдорида.
Каналга уланиш учун
@adolatuchun