Банклар фаолияти тугатилса, омонатчилар қай тартибда ўз маблағларини қайтариб оладилар?
Банклар фаолияти тугатилса, омонатчилар қай тартибда ўз маблағларини қайтариб оладилар?
Авваламбор, ҳеч қайси банкимиз ўз фаолиятини тугатмасин!
● Банклар ихтиёрий ёки мажбурий равишда тугатилиши мумкин.
● Ушбу ҳолатда Марказий банк билан келишилган ҳолда акциядорлар умумий йиғилиши томонидан ликвидатор (тугатувчи) ёки тугатиш комиссияси тайинланади.
● Ликвидатор тайинланган кейин икки иш куни мобайнида оммавий ахборот воситаларида, шунингдек банкнинг корпоратив веб-сайтида банк тугатилганлиги, жумладан унинг кредиторлари томонидан талаблар тўғрисидаги аризаларни тақдим этиш тартиби ва муддатлари ҳақида эълон бериши лозим. Талабларни тақдим этиш муддати банк тугатилганлиги ҳақидаги хабар эълон қилинган санадан бошлаб 2 ойни ташкил этади, ушбу муддат тугаганидан кейин ликвидатор томонидан талаблар қабул қилинмайди.
● Ликвидатор банкни тугатиш ишлари бошланганлиги тўғрисида барча кредиторлар ва омонатчиларни ёзма равишда хабардор қилади. Бунда тугатувчи хабарномада уларнинг шахсий ҳисобварақларида қайд этилган қарз ёки омонат миқдорини кўрсатади.
Шунингдек, фуқароларнинг банклардаги омонатлари бўйича ҳақ тўлаш мақсадида банкнинг тугатиш комиссияси (ликвидатор) ушбу икки ойлик даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг мажбурий захиралари фондига депозитга қўйилган дебиторлик қарзлари ва маблағларини олиш чораларини кўради. Мазкур маблағлар биринчи навбатда тугатилаётган банкнинг фуқаролар омонатлари бўйича қарзларини тўлашга йўналтирилади.
Мазкур муддат тугаганидан сўнг, банкнинг тугатиш комиссияси ўн кунлик муддат ичида Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фондига қуйидагиларни тақдим этиши шарт:
тасдиқланган оралиқ тугатиш баланси;
тугатилаётган банк мол-мулкининг таркиби тўғрисидаги маълумот;
кредиторлар томонидан тақдим этилган талаблар рўйхати;
фуқаролар омонатларининг миқдорларини тасдиқловчи маълумот;
фуқароларнинг омонатлари бўйича ҳақ тўлаш учун Фондга зарур бўладиган пул маблағларининг ҳисоби.
Фонд оралиқ тугатиш балансини олган кундан бошлаб уч кунлик муддат ичида фуқароларнинг банклардаги омонатлари бўйича ҳақ тўлаш тартиби ва муддатлари тўғрисидаги хабарни оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.
Фуқароларнинг банклардаги омонатлари бўйича ҳақ тўлашни Фонд оммавий ахборот воситаларида хабар эълон қилинган пайтдан эътиборан ўн кун ичида бошлаши шарт. Ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг розилиги билан Фонд белгилайдиган банк (агент банк) томонидан амалга оширилади. Омонатчилар агент банкка ўз омонатлари бўйича ҳақ олиш учун мурожаат қилганларида агент банк мазкур ҳақни омонатчи ўзининг омонати борлигини ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни кўрсатган тақдирда тўлаши шарт.
Фуқароларнинг банклардаги омонатлари бўйича ҳақ тегишли ҳужжатлар кўрсатилган тақдирда омонатчиларнинг қонуний вакилларига ёки уларнинг ҳуқуқий ворисларига ҳам тўланади.
● Жисмоний шахс бўлган омонатчилар тугатишдан келиб тушган тушумлар ҳисобига ўз омонатларини олишда устуворликка эгадирлар.
@adolatuchun