ИФОДА-ИНДОРАМА: Мустаҳкам ҳамкорлик – янги натижалар
Ифода компанияси Индорама пахта-тўқимачилик кластери билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, 2021 йилда янги лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олиш мақсадида Ифода маркетинг директори М. Седат Колжуоғлу ва Индорама (Сингапур) компанияси Бош директори Амит Жаин ўзаро мулоқот учун учрашув ўтказди.
Унда икки компания ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик, эришилган ютуқлар ва келгуси режалар муҳокама қилинди.
– “Ифода” маҳсулотларидан ижобий натижаларни қўлга киритяпмиз, албатта, бундан мамнунмиз, – дейди Индорама компанияси Бош директори Амит Жаин. – Бундан кейин ҳам биргаликда ишлашимизга ишонаман. Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида катта натижаларга фақат мана шундай ўзаро ҳамкорлик билан эришиш мумкин.
Суҳбат давомида Ифода маркетинг директори М. Седат Колжуоғлу мустаҳкам ҳамкорлик рамзи бўлган, “Ифода” логотипи туширилган махсус эсдалик совғасини топширди.