Ifoda Agro Kimyo Himoya
@agromedia_uz
40 posts

ер

апт

“IFODA” КОМПАНИЯСИ ПРЕПАРАТЛАРИДАН ЮҚОРИ ҲОСИЛ КЎЗЛАГАНЛАР

Деҳқонлар билан мунтазам ишлаш борасида сурхондарёлик агрономлар етакчиликни қўлдан бермай келишмоқда. Улар эришган ижобий натижалар “IFODA” компаниясининг бошқа вилоятларидаги агрономлари учун ҳам яхшигина ўрнак бўлажак. Хусусан, куни кеча Гулсора Холбоева бошчилигидаги агрономлар гуруҳи Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида бўлиб, буғдой ҳамда пахта етиштиришга мўлжалланган “Голд Имронбек” фермер хўжалиги дала майдонини кўздан кечиришди.

“IFO PZN” ҲАМДА “IFO UAN” ПРЕПАРАТЛАРИНИНГ САМАРАСИ БИР ҲАФТАДА КЎРИНДИ

“IFODA” компаниясининг сурхондарёлик агрономлари Музработ туманидаги Шокир Алимовга қарашли 12 400 гектар майдонли “Бошоқли дон ғалла” кластерида “IFO PZN” ҲАМДА “IFO UAN” препаратлари синовини ўтказишди. Мазкур кластер ўзининг барча экин майдонларида компаниямиз маҳсулотларидан фойдаланади. Агрономлар бор билим ҳамда имкониятларини ишга солиб, 5 минг гектардан иборат ер майдонига экилган кечки ғаллага ишлов беришди. Ҳозиргача амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида кечки ғаллаларда туплаш даражаси анча яхшиланган.

БУЛОҚБОШИЛИК ЁШ ДEҲҚОНЛАР ЕР БИЛАН ТАЪМИНЛАНДИ

«Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да юрт келажаги бўлмиш ўғил-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш масаласига чуқур эътибор берилмоқда. Қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият олиб боришни истаган ёшларга ер ажратилиши уларнинг истиқболдаги режаларига қанот бағишлаши бор гап.

“IFODA” КОМПАНИЯСИ ТОМЧИЛАТИБ СУҒОРИШ ТИЗИМИГА ҚАНДАЙ КИРИБ КЕЛДИ?

Хабарингиз бор, “IFODA” компанияси эндиликда фермер ва деҳқонларга ўғит ҳамда препаратлар билан биргаликда “IFODA DRIP” бренди остида томчилатиб суғориш тизимлари орқали ҳам хизмат кўрсатмоқда. Минерал ўғитлар ҳамда ўсимликларни ҳимоя қилувчи препаратлар таъминотчиси бўлмиш компания кичик вақт оралиғида томчилатиб суғориш тизимини қўллаш орқали ҳам ўз мижозларига эга бўлди. Келинг, “IFODA DRIP” бренди яралишига нималар туртки бўлгани ҳамда қандай ташкил топгани борасида “Ифода Агро Кимё Ҳимоя” МЧЖ директори ўринбосари Фазлиддин Ибрагимов фикрлари билан танишамиз:

квпр

ЭРТА БАҲОР БОҒЛАРГА ИШЛОВ БЕРИШ ҲАҚИДА СЕМИНАР

Фарғона вилоятининг Қува туманида эрта баҳор боғларда ўтказиладиган кимёвий агротехник тадбирлар тўғрисида ўқув семинари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республика Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини Давлат инспекцияси бошлиқ ўринбосари Бақожон Муродов, вилоят ўсимликлар карантини бошлиғи Махсудали Сайдуллаев ҳамда бир қатор боғдорчилик фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этишди.

ЁШ ФЕРМЕРЛАР ЕРЛАРИ УЧУН “IFODA”МАҲСУЛОТЛАРИ ТАНЛАНДИ

Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида уюшмаган ёшларни иш билан таминлаш, уларга тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун ер ажратиш масалаларига бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, фермер хўжалик раҳбарлари ҳамда ёшлар иштирок этишди.

БАҲОР ОЙЛАРИДА МЕВАЛИ ДАРАХТЛАР ПАРВАРИШИ

Тошкент вилояти, Зангиота туманида “IFODA” компаниясининг Боғдорчилик бўйича тажрибали агрономи Дилшод Жўраев, етакчи агрономи Икромжон Жўраев ҳамда Тошкент вилояти бўйича агроном Ҳамро Отажоновлар томонидан баҳоролди мавсумда мевали дарахтларни қирқиш бўйича боғбонлар учун кўргазмали семинар ташкил этилди.