IFODA-ART SOFT HOLDING: Ўзаро ишонч – ҳамкорликнинг муҳим шартидир
Ҳудудларда Ифода компаниясининг доимий мижозлари, биргаликда ҳосил етиштириб, муваффақиятга эришиб келаётган фермер, деҳқон ва кластерлари бисёр. 3 йилдан бери ҳамкорлик қилиб келаётган Наманган вилоятидаги “Art Soft Holding” МЧЖ йирик агросаноат кластери “Ифода”нинг мана шундай ишончли ҳамкорларидан саналади.
Ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш, фаолиятни ривожлантириш ва 2021 йилда амалга ошириладиган ишларни муҳокама қилиш мақсадида Ифода маркетинг директори М. Седат Колжуоғлу “Art Soft Holding” МЧЖ Тошкент шаҳар филиали раҳбари Санжар Шарипов билан учрашди. Суҳбат чоғида икки томон ўртасидаги манфаатли ҳамкорлик ва буни ривожлантириш йўллари, келгуси режалар, соҳадаги янгиликлар хусусида тўхталиб ўтишди.
– Бу каби учрашувлар ҳамда ўзаро мулоқотлар биз учун муҳим рол ўйнайди, – дейди Ифода маркетинг директори М. Седат Колжуоғлу. – Чунки ҳамкорларимиз нима хоҳлаётганини, уларга қандай хизматлар маъқуллигини билиб оламиз ва бу бўйича керакли ишларни олиб борамиз. Шу ўринда, биз ҳам уларга компаниямиздаги янгиликлар, ишлаб чиқарилаётган янги препарат ва ўғитлар ҳамда уларнинг сифати, хусусиятлари ҳақида маълум қилиб боришга имконият туғилади. Бу эса, бир-биримизга бўлган ишончни оширади.
Учрашув сўнггида Санжар Шариповга мустаҳкам ҳамкорлик рамзи бўлган, “Ифода” логотипи туширилган махсус эсдалик совғаси топширилди.