Мевали дарахтларни совуқ уришидан сақланг!
Маълумки, эрта баҳорда боғларда вегетация жараёни бошланган пайтда дарахтларни совуқ уриш эҳтимоли ортиб кетади. Эрта келган иссиқ ҳаво баъзи дарахтларни уйғотиб гуллаган пайтда ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб кетиши мева гули ва ҳосилини нобуд қилади.
"IFODA" компаниясининг агрономлари томонидан бу ҳолатга қарши кураш бўйича синов -тажрибалари ўтказилиб, бунинг олдини олиш чораси топилди.
Тажрибалар кўрсатишича, ВЛ-77 ва Энто Цинк препаратини биргаликда қўллаш мева куртаклари ва гулини музлаб қолишдан сақлайди. ВЛ-77 ва Энто Цинк аралашмаси ўсимлик хужайрасидаги шакар миқдорини оширади ҳамда гул ва куртакларнинг музлаб қолишдан сақлайди, ҳаётий фаолиятини давом этишини таъминлайди.
Қўлланилиши:
600 литр сувга 1 литр ВЛ77 ва 1 литр Энто цинк.
Қўллаш муддати:
Биринчи ишлов: Куртак очилишидан олдин.
Иккинчи ишлов: Кейинги ишлов об-ҳаво прогнозини кузатиб ҳаво кескин пасайишидан 1 кун олдин.
ВЛ-77препарати уруғларга ва экинларга ишлов бериш учун мўлжалланган бўлиб, қуйидаги вазифаларни бажаради:
- Ўсимликларни ўстиради (стимулятор);
- Ўсимликларни совуққа мослаштиради (криопротектор);
- Ўсимликларни иссиққа мослаштиради (термопротектор);
- Касалликларга чидамлилигини оширади;
- Қўлланилаётган препаратни ўсимликка ёпиштиради;
- Мослаштирувчи (адаптоген);
- Ўсимликларни стрессдан олиб чиқади (антистрессант);
- Тупроқни фаоллаштиради
ENTO ZINK комплекс ўғит бўлиб, таркиби Рух, Бор ва Молибден микроэлементларига бой ва ўсимликлар томонидан енгил ўзлаштирилади:
- Экинлар илдизининг ривожланишини ва чуқур кетишини тезлаштиради;
- Ҳосилнинг пишиши сезиларли даражада тезлашади;
- Мева ҳажмини катталаштиради, ҳосил сифатини оширади;
- Тупроққа солинган азотли ҳамда фосфорли ўғитлар самарадорлигини оширади;
- Ҳаво ҳарорати юқори ёки паст бўлган ҳолатларда гул тўкилиб кетишининг олдини олади;
Ўсимликларда генератив, яъни мева органларини ривожлантириб, чангланишни яхшилайди.