February 24, 2021

“IFO PZN” ҲАМДА “IFO UAN” ПРЕПАРАТЛАРИНИНГ САМАРАСИ БИР ҲАФТАДА КЎРИНДИ

“IFODA” компаниясининг сурхондарёлик агрономлари Музработ туманидаги Шокир Алимовга қарашли 12 400 гектар майдонли “Бошоқли дон ғалла” кластерида “IFO PZN” ҲАМДА “IFO UAN” препаратлари синовини ўтказишди. Мазкур кластер ўзининг барча экин майдонларида компаниямиз маҳсулотларидан фойдаланади. Агрономлар бор билим ҳамда имкониятларини ишга солиб, 5 минг гектардан иборат ер майдонига экилган кечки ғаллага ишлов беришди. Ҳозиргача амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида кечки ғаллаларда туплаш даражаси анча яхшиланган.

“IFODA” компаниясидан мазкур кластерга бириктирилган вакил Зафар Ширалиевнинг сўзларига кўра, кечки ғаллада препарат қўлланилишидан аввал туплар сони иккита бўлган. Бир ҳафтадан сўнг туплаш миқдори 3-4 тага етган. Эртанги ғаллаларда эса “IFO PZN” ҲАМДА “IFO UAN” қўлланилгандан сўнг туплаш миқдори 8-10 тадан ошиб кетган ва бу натижа кластер раҳбари ҳамда бош агрономни жуда мамнун қилган.

Зафар Ширалиев март ойида кластер ери учун уч марта ишлов бериш дастурини тузиб қўйди. Биринчи босқичда гербицидлардан Энтопик ва Энтостар плюс препаратларини қўллаш кўзда тутилган. Иккинчи босқичда эса занг касалига қарши Top krop препаратини гектарига 300 граммдан ишлатиш режалаштирилмоқда. Учинчи босқичда ҳосилни янада ривожлантириш учун Ҳосил, Ҳосил 20 20 ва Потех препаратларини қўллаш дастурга киритилган.