Нима учун ғўзада томчилатиб суғоришни қўллашим керак?
Пахта толасининг сифатини янада яхшилаш учун даладаги тупроқ намлигини камайтиринг.
Пахта ҳосили 60 кун ичида йиғилади. Атроф-муҳит намлигини паст даражада ушлаб туриш (айниқса, пахта биринчи марта очилганда) муҳим аҳамият касб этади ва бу толанинг сифатига ижобий таъсир қилади. Пивот ва спринклер-ёмғирлатиб суғориш сингари бошқа суғориш усуллари билан таққослайдиган бўлсак, томчилатиб суғориш нафақат ўсимлик юзасини, балки ўсимлик илдиз зонасини суғориш орқали атроф-муҳитдаги намлик муаммосини бартараф этади.
Максимал даражадаги самарадорлик!
Ғўза ўсиши ва ривожланиш даври билан уни етиштириш ўртасидаги мувозанатни сақлаш муҳим ҳисобланади. Томчилатиб суғориш орқали ўсимликни ҳам соғлом ривожланиши, ҳам максимал даражада ҳосилодорликка эришиш учун мутаносиб равишда ўстиришингиз таъминланади.
Ғўзани керакли миқдордаги сув ва ўғитлар билан таъминлаш учун сизда ҳам назорат, ҳамда мослашувчанлик имконияти мавжуд бўлади.
Томчилатиб суғориш орқали ўғитлашнинг қулайлиги!
Томчилатиб суғориш тизими ўсимликнинг ривожланиш даврига мувофиқ керакли миқдордаги ўғитлаш ва суғориш учун имконият ва мослашувчанликни таъминлайди.
Ғўза ўсиши ва ривожланиш даври ва ҳосилни етиштиришни мувозанатлаш учун стресс омиллари даражасини назорат қилишингиз, тўғри суғориш дастури орқали ўз вақтида ҳосилни йиғиб олишингиз мумкин.
Кам сув - кўп ҳосил!
Жўяк бўйлаб суғориш, ёмғирлатиб суғориш ва пивот суғориш усуллари билан таққосланганда томчилатиб суғориш тола сифатини пасайтирмасдан турли хил экологик шароитларда 1 м 3
сув учун 20 % кўпроқ ҳосил олишни таъминлайди.