Қиш ғамини ёзда е
“Қиш ғамини ёзда е” деган мақол фақатгина фасллар билан боғлиқ эмас, бу эртага яхши ҳосил, баракали хирмон кўтармоқчи бўлган миришкор учун уруғни экишдан бошлаб, унинг парваришига бўлган эътибор ҳам тушунилади.
Албатта бунда уруғни ерга қадашдан бошлаб, ҳосилга қадар парваришни эътибордан четда қолдирмаслик муҳим. Биргина буғдой уруғини олайлик. Уни ерга шунчаки қадаб қўйиш – баракали ҳосил олиш имкониятини камайтиради. Шу боис уруғни дорилаб экиш тавсия этилади. Эккандан кейингги парваришларда ҳам ўсимликни озиқлантириш, касаллик ва зараркунандаларга қарши чораларни ўз вақтида кўриш мақсадга мувофиқ саналади.
Ифода компаниясининг тажрибали агрономлари, энг аввало, буғдой уруғини дорилаб экишни тавсия этади. Таъкидлаш керак, бу амалиёт юқори даражада натижа бермоқда. Керакли агротехник тадбирларни ўз вақтида, сифатли ва тўғри олиб бориш орқали ҳосилдорликни 40% дан 100% гача оширишга эришиш мумкин. Ўғитлашдан аввал иқлим шароити, ернинг мелиоратив ҳолати ва тупроқдаги органик модда ҳамда минерал ўғитлар миқдори яхшилаб ўрганилади ва шунга қараб мавсумий дастур тузилади.